Аламли севги қиссасини ҳикоя қилувчи клип премьераси Абумалик Тотлидан

Сана: 12.01.2015 3661 қайноқ

Ўзига хос санъати, истеъдодига эга хушовоз хонанда ва маҳоратли созанда Абдумалик Тотли тез орада янги қўшиқ ва унга ишланган видеоклипини ўз мухлисларига тақдим этиши ҳақида маълумот бериб, тасвирга олиш жараёнидан фоторепортаж тақдим этгандик. Бугун эса ана шу видеомаҳсулотни биринчилардан бўлиб сайтимиз орқали томоша қилиш имкониятига эгасиз.

“Ўзбегим таронаси” радиосининг премьера дастурида ҳар куни янги қўшиқлар тингловчилар эътиборига ҳавола этиларкан, уларга билдирилган муносабатлар хонандалар учун жуда муҳим ҳисобланади. Қолаверса, янги ижод намуналари ўз мухлисларига етиб боришида бу дастурнинг ҳиссаси катта.

Бугун тақдим этилган тароналардан бири юқорида айтиб ўтилган санъаткор Абдумалик Тотли томонидан ваъда этилган “Ёнаман” номли композиция бўлиб, у радиотингловчиларга манзур бўлди.    

Дардли оҳангларга йўғрилган мазкур тарона клипмейкер Нозим Толипов томонидан тасвирга олинди. Қўшиқ матни Иброҳим Жиянов қаламига мансуб бўлиб, мусиқасини Абдумалик Тотлининг ўзи басталаган. Мусиқий сайқал устаси эса Мурод Хакимов. Сюжет жанрида тасвирга олинган клип аламли севги қиссасини ҳикоя қилади. Уни томоша қилиб, ўз фикрларингизни билдиришингиз мумкин.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol