Ўлмас Оллоберганов “Онам” дея ҳониш қилди

Сана: 06.01.2015 1448

Миллий эстрада йўналишида ижод қилувчи соҳировоз соҳиби Ўлмас Оллоберганов бир йил давомида ижодий танаффусда бўлгани сабабли янги тароналар тақдим этмади. Аммо, кўпчиликнинг қалбидан жой олган “Кутаман”, “Паризод”, “Азизим”, “Гўзалсан” каби қўшиқлари ҳамон радиотўлқинлар орқали жаранг сочмоқда.

Ижодини яна давом эттиришни бошлаган хонанда билан учрашганимизда, унинг мухлисларига яралган янги қўшиқлари кўплиги, уларнинг айримларига тез кунда видеоклип суратга олиш режалаштирилаётгани ҳақида маълум қилди. Аслида, ижодида тўхталиш кузатилган бўлса-да, бир зум ҳам санъатдан йироқ бўлмаган Ўлмас Оллоберганов бугун “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали “Онам” номли янги қўшиғини мухлисларига армуғон этди. Мазкур дардли таронанинг матни Нодир Азимов қаламига мансуб бўлиб, мусиқаси хонанданинг доимий ҳамкори Иқбол Муҳаммаджоновга тегишли. Аранжировкасини эса Жасур Бадалбоев амалга оширган.

Ўлмас Оллоберганов “Онам” дея ҳониш қилди

 Ўлмас Оллоберганов “Онам” дея ҳониш қилди

Маълум бўлишича, “Онам” номли қўшиқ яратилганига бир йилдан ортиқ вақт ўтган, аммо айрим сабабларга кўра у кенг оммага тақдим этилмаганди. Бугун уни тинглаб баҳо беришингиз мумкин. Яқин кунларда мазкур тарона учун видеоклип суратга олиш ишлари бошланади. Бу ҳақда эса кейинроқ хабар берамиз.      

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol