"Барон" бадиий фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди

Сана: 17.01.2016 2239

"Барон" бадиий фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди

“Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига биноан  ўткир сюжетли криминал жанрида, Ўзбекистонда илк бор 4К форматида “Барон” номли бадиий фильм суратга олинди. Фильмни тасвирга олиш жараёнлари Ўзбекистон Республикасининг Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида, Россия Федерацияси ва Туркия давлатларида бўлиб ўтган. Фильмда гиёҳвандлик ва наркобизнесга қарши олиб борилаётган кураш ҳақида  ҳаётий мисоллар асосида ҳикоя қилинган.

"Барон" бадиий фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди

Режиссёр Рустам Саъдиев томонидан суратга олинган  мазкур фильмда бокс бўйича чемпион  Ботир исмли йигитни қамоқдан озод қилиш истагида унинг аёли қалтис йўл танлайди.  Яъни хорижга танасида наркотик  ўтказишга рози бўлади ва аёл аеропортнинг ўзидаёқ ҳалок бўлади. Аёли учун қасос олишга отланган Ботир Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари ёрдамида наркодилерларни фош этади. Унга бу ишда жиноятчилар орасида фаолият юритадиган  МХХ ходими яширинча кўмак беради.

"Барон" бадиий фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди

Таъкидлаш лозимки, мазкур фильмда Голливуддаги бир қанча роллари, масалан “Кариб денгизи қароқчилари” фильмида капитан Амманд ва “Само қироллиги” фильмида Саладин образлари билан таниш бўлган  Гасан Масуд, Россия халқ артисти Андрей Смоляков, Россия халқ артисти ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист  Виктор Вержбицкий, асли Қозоғистонлик, ҳозирда Россияда ижод қилаётган ёш актёр Андрей Прилучний ҳам иштирок этган.

"Барон" бадиий фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди

Мазкур фильм аввалига санъат ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун 15-январь куни ёпиқ тарзда, 16-январь куни эса одатдагидек картиналар қатори премьераси бўлиб ўтди. Эндиликда сиз ушбу фильмни юртимиз кинотеатрларида томоша қилиш имконига эгасиз.

"Барон" бадиий фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди "Барон" бадиий фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol