Ёқуббек Қудратов ёшликдаги муҳаббатини ёдга олди

Сана: 05.01.2015 3109 қайноқ

Айни кунларда телевидениелар орқали "Капалаклар" видеоклипи намойиш этилиб, кўплаб мухлислар қалбидан жой олиб келаётган Ёқуббек Қудратов бугун яна бир ижод намунасини тақдим этди. 

Янги йилни янгича руҳ ва ижодий завқ-у шавқ билан бошлаган хонанданинг бугун "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали тақдим этилган қўшиғи "Ёшлик" дея аталади. Бир неча ўн йиллар аввал куйланган таронани яна жонлантириш мақсадида айнан ушбу қўшиқни танлаган Ёқуббек Қудратов ўз танловида адашмаган, десак хато бўлмайди. 

Ёқуббек Қудратов ёшликдаги муҳаббатини ёдга олди

Халқ сўзи асосида ёзилган таронанинг мусиқа ва аранжировка муаллифи Аҳмад Хожиматов бўлиб, қўшиқ шўх оҳангга эга ва айнан шу жиҳати билан кўплаб тингловчиларнинг кўнглидан жой олишига ишончимиз комил. 

Ёқуббек Қудратов ёшликдаги муҳаббатини ёдга олди

Қўшиқ илк бора ФМ 101.00 тўлқинида жаранг сочгач, Янги йилнинг илк премьераларидан бўлган "Ёшлик" таронаси тингловчиларнинг олқишларига ва мақтовларига эриша олди. Биз эса Ёқуббек Қудратовни омадли премьера билан қутлаган ҳолда, янги таронанинг сиз ҳам тинглаб, баҳо бершингизни тавсия этамиз.

Ёқуббек Қудратов ёшликдаги муҳаббатини ёдга олди

Хонанда ижодидаги яна бир янгилик ҳақида маълум қилди. Шу кунларда яна бир янги тарона тайёр ҳолга келан. "Ёр-ёр" номини олган қўшиқ ҳақидаги қизиқарли ва кутилмаган фактларни тез кунларда эътиборингизга ҳавола этамиз! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol