Миржон Ашраповдан навбатдаги клип

Сана: 27.12.2014 1225

Эстрадада илк таронаси ва клипи катта танқидларга учраган Миржон Ашрапов ўз вақтида гап сўзларга муносиб жавоб қайтарганди. Шу тариқа, катта шижоат билан яна ижодини давом эттираётган хонанда бугун сайтимиз орқали навбатдаги ижод маҳсулини тақдим этмоқда. 

"Қара энди" дея ном олган қўшиқ йўналиш жиҳатдан бошқа тароналардан ажралиб туради. Фарруҳ Бадалбоев бошчилигида ёзилган қўшиқ шу вақтга қадар кўплаб мухлислар қалбидан жой олишга улгуриб бўлган. 

Миржон Ашраповдан навбатдаги клип 

Бугун сайтимиз орқали бу тарона учун ишланган клипни тақдим этамиз. Трек йўналишида тайёрланган видео ёрқин тасвирлари билан томошабин эътиборини торта олади. Шўх бўлмаса-да, рақсга чорловчи бу қўшиқ учун ишланган клипда жўшқинликни ҳам кўриш мумкин. 

Миржон Ашраповдан навбатдаги клип

Миржон Ашрапов янги йил учун бир қатор режалар тузиб қўйган, булар ҳақида кейинроқ ёзамиз. Айни вақтда эса сайтимиз орқали тақдим этилаётган янги видеоклипдан баҳраманд бўлинг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol