Муниса Ризаевадан видеопремьера - "Хафа хафа"

Сана: 28.06.2017 1376 қайноқ

Муниса Ризаевадан видеопремьера - "Хафа хафа"

Ҳар бир ижод маҳсули билан мухлисларини лол қолдирадиган, эстрадамизнинг олов хонандаси Муниса Ризаева навбатдаги клипини намойиш этди. "Хафа хафа" композицияси учун ишлаган клип ҳали оммага тақдим қилинмасидан, суратга олиш жараёнларининг ўзидаёқ барчани қизиқтириб қўйган эди. Бунга албатта ижодий жамоа таркибининг ҳиссаси катта. Биргина Муниса Ризаева ва Даврон Кабуловнинг яратган жуфтлиги бу клипнинг ютуқларидан бири десак янглишмаймиз. 

"Хафа - хафа" таронаси қисқа фурсатда халқимиз орасида оммалашгани маълум. Бугун тақдим қилинган клипидан сўнг янада талабгор бўлиши тайин.
Қўшиқ ва клип муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқаси Ҳамдам Собировга тегишли. Аранжировкаси Жамшид Гаффаров томонидан амалга оширилган. Клип режиссёри Ёдгор Носиров. Тасвирчи Жаҳонгир Ибрагимов. Ғоя муаллифи Даврон Кабулов.
Муниса Ризаева фурсатдан фойдаланиб, бу тарона ва клип устида ишлаган барча ижодкорларга ўз миннатдорчилиги билдириб қолади. Энди клипни томоша қиламиз. Марҳамат!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol