Каниза ўзининг навбатдаги “Шақиллама” деб номланган альбом тақдимотини ўтказди

Сана: 11.12.2014 1104 қайноқ

Пойтахтимизда жойлашган Discovery дўкони бугун шоу-бизнес вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ҳодимлари билан гавжум бўлди. Йиғилиш сабабчиси санъат оламида ўзининг ноанъавий қўшиқлари-ю,  антиқа клиплари, энг асосийси ажабтовур имиджи билан танилган Каниза ўзининг навбатдаги “Шақиллама” деб номланган альбом тақдимотини ўтказди. 

 

 

Тақдимот маросими кутилмаган видеоролик намойиши билан бошланди. Видеороликда Канизани оғзига коғоз ёпиштирилган ҳолда кўриб ташриф буюрган меҳмонлар ҳайратлана бошлашди. Канизанинг харакатлари остида кадр ортидан келаётган овоз аслида Каниза эмас, унинг ичида яшаётган ўзга образ экани маълум бўлди. Кўпчиликни ҳайрон қолдирадиган ва айримларнинг танқидига учраган имижд яратилишига Каниза эмас, аслида мен айбдорман, дея ҳаммани лол қолдирган бу образ, Канизанинг журналистларга аталган қўшиғини ижро этишини эълон килиб даврага таклиф этди.  

Хонанда оммавий ахборот воситаларининг барча йўналишида фаолият юритаётган журналистлар қадрланган қўшиғини куйлаб, йиғилганларга ташриф учун миннатдорчилик билдирди.

 

Тақдимот маросимида нафақат журналистлар, балки таниқли хонандалар, Каниза билан ҳамкорликда ижод қилаётганлар, қолаверса унинг яқин дўстлари иштрок этишди. Отабек Муталҳўжаев, Халимахон, Гавхар Матчановалар сўзга чиқиб, альбом тақдимоти билан ижодкор дўстларини муборакбод этишиб чиройли тилаклар билдиришди. Сўнгра Каниза ўзининг янги маюс оҳангдаги ''Ёр-ёр'' қўшиғини ижро этди.

 

Ажойиб ижродан сўнг журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Ижодий суҳбат сўнггида Каниза келгуси йил катта яккаҳон концерт дастурини намойиш этишини эълон қилди.

Ташриф буюрган ҳар бир меҳмон учун Канизанинг альбоми совға сифатида тақдим этилди.

 

Янгиликлар яратишдан чарчамайдиган, танкидларга узгача ёндошадиган, хеч качон олдига куйган максадларидан чекинмайдиган Канизани сайтимиз ходимлари номидан кутлаймиз ва ижодига баркамоллик истаб, юксак чуккиларга эришишига тилакдошмиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol