Нилуфар Усмоновадан мухлислари учун туҳфа

Сана: 28.11.2014 3665 қайноқ

Эстрадамизда шаддодлиги билан ажралиб турувчи хонанда Нилуфар Усмонова бугунги кунда бир зумга-да ижодда тиним билмаяпди. Ўз ижодида янгиликлар яратишга иштиёқ билан ёндошадиган хонанда яна бир янги таронани сайтимиз орқали мухлисларига тақдим этмоқда. 

"Шака бум" дея ном олган қўшиқ Нилуфарга хос энергияга тўла ва рақсбоп. Мухлислари учун узоқ кутилган премьерани сайтимиз орқали тинглаб, баҳо беришингиз мумкин. 

Нилуфар Усмоновадан мухлислари учун туҳфа

Минглаб мухлисларини соғинтирган Нилуфар Усмонова тайёрлаётган яна бир туҳфалардан бири бу видеоклипдир. Айнан мазкур тарона учун тез кунларда видео суратга олиниши режалаштирилган. 

Нилуфар Усмоновадан мухлислари учун туҳфа

Хозирча клип тасвирга олишда кимлар билан ҳамкорлик қилиниши ва сюжети ҳақидаги маълумотлар сир сақланмоқда. Бироқ Нилуфар Усмонованинг ҳар бир ижод намунаси машҳурликка эришини инобатга олсак, бу тарона ва тайёрланажак клип ҳам оммалашишиша шубҳа қилмаса ҳам бўлади. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol