Санъатимиз янада юксакларга кўтарилмоқда

Сана: 17.10.2014 1044 қайноқ

Мамлакатимизда санъатга, маданиятимизни кенг тарғиб қилишга катта эътибор қаратилиши ҳеч кимга сир эмас. 

Яқиндагина санъат аҳли учун яна бир катта лойиҳа амалга оширилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2014-йил 14-августдаги № 232 сонли Қарори билан Ёшлар маданият ва санъат маркази очилди ва унинг вазифалари белгилаб олинди. Мазкур марказ нафақат ёшларнинг, балки профессионал ижодкорларни ҳам қўллаб-қувватлашни мақсад қилган. Марказ эстрада, рақс, Оммавий Ахборот Воситалари, сайёҳлик каби бир қатор йўналишларда фаолият олиб боради. 

Марказ юридик ташкилот бўлиб, Маданият ва Спорт Вазирлиги муассислиги остида унитар корхона сифатида иш олиб боради. Марказ Ёшлар ижод саройида жойлашган. 

Мазкур марказ томонидан бир қатор йирик ва кенг қамровдаги ижодий лойиҳаларни амалга ошириш кўзланган. Ана шундай лойиҳалардан бири бу – “Эътироф-2014” мукофотини топшириш маросимидир. 

Бу йил иккинчи маротаба ўтказилиши мўлжалланган ушбу тақдимот маросими 22-декабрда бўлиб ўтади. Айнан шу куни бир қатор номинациялар бўйича ғолиб деб топилганлар “Эътироф-2014” мукофотини қўлга киритадилар. Мукофот кино, театр, спорт, тасвирий ва амалий санъат, рақс, шоу-бизнес, телевидение ва радио йўналишларида қуйидаги номинациялар учун ғолибларга топширилади:

1.“Йилнинг энг яхши фильми”

2.“Йилнинг энг яхши актёри”

3.“Йилнинг энг яхши актрисаси”

4.“Йилнинг энг яхши спектакли”

5.“Йилнинг энг яхши театр актёри” 

6.“Йилнинг энг яхши театр актрисаси”

7.“Йилининг энг яхши спортчиси”

8.“Йилнинг энг яхши спорт маликаси”

9.“Йилнинг энг яхши спорт мураббийи”

10.“Йилнинг энг яхши рассоми”

11.“Йилнинг энг моҳир ҳунарманди”

12.“Йилнинг энг моҳир ҳайкалтароши”

13.“Йилнинг энг яхши модельери”

14.“Йилнинг энг яхши балетмейстери” (рақс саҳналаштирувчиси)

15.“Йилнинг энг яхши рақс ансамбли” (жамоаси)

16.“Йилнинг энг яхши рақс ижрочиси” (раққосаси) 

17.“Йил лойиҳаси”

18.“Йилнинг энг яхши продюсери/режиссёри”

19.“Йилнинг энг яхши анъанавий қўшиқлар ижрочиси” (хонандаси)

20.“Йилнинг энг яхши бастакори/аранжировкачиси” 

21.“Йилнинг энг яхши эстрада хонандаси” 

22.“Йилнинг энг яхши аёл эстрада хонандаси”

23.“Йилнинг энг фаол гуруҳи/ансамбли/оркестри”

24.“Йилнинг энг яхши телелойиҳаси”

25.“Йилнинг энг яхши радиолойиҳаси”

26.“Йилнинг энг яхши телерадиожурналисти”

27.“Йилнинг энг яхши телерадиобошловчиси”

28.“Хизматлари учун”.

Юқоридаги номинациялар учун Сиз ҳам ўз номзодларингизни келтиришингиз мумкин. Биз Сизнинг изоҳларингизни албатта инобатга оламиз! Ўз номзодингизни қолдиришни унутманг! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol