Манзурадан янги образ

Сана: 28.12.2013 2098

Ҳаёти, ижоди, имидж, қўшиқларида турлича янгиликларни қўллашни хуш кўрадиган Манзура ўз анъанасига содиқ қолди. У янги образ яратишга бел боғлаган. 

Пойтахтимизда 29 декабрдан 5 январгача ўтказиладиган кичкинтойларнинг севимли  тадбири “Президент арчаси”да Африка Маликаси ролини ижро этади. "Аввалги томошаларда салбий ролни ижро этган хонанда ижобий образни намоён этишни қай даражада уддаларкан?" саволи муҳлисларга тинчлик бермаяпти. Сизни ишонтириб айтишимиз мумкинки бу рольга бор кучини, бор меҳрини бағишлайди. Чунки бизга етиб келган маълумотларга қараганда,  Манзура репетиция жараёнига бир соат аввал келиб, ролининг устидан тинмай машқ қилаётган экан. Африка Маликаси ўзининг шаддодлиги, хуштабиатлилиги билан болаларга қувонч хадя этиб, эзгулик сари ундайди. Ижодкор ана шу образ орқали ҳам ўзининг янги қирраларини кашф этиш истагида.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol