Умидахон янги қўшиқ ёзиш ишларини бошлади

Сана: 14.07.2017 633

Умидахон янги қўшиқ ёзиш ишларини бошлади

Доимо мухлисларига яхши кайфият улашадиган хонанда Умидахон ижодидаги янгиликларни тақдим этишда давом этади. У яқиндагина янги альбомини тақдим қилиб,  халқимизни хушнуд этганига қарамай, яна янги лойиҳалар устида иш бошлаб юборди. Умидахон шу кунларда  сирли тарона ёзиш билан банд. Қўшиқни у Баҳодир Низомов ва Умид Обидов билан ҳамкорликда яратмоқда. Хонанданинг сўзларига қараганда, мазкур мусиқий асар ҳар доимгидек, бошқача йўналишда, шўх ва миллийликни ўзида уйғунлаштирган. Танланган мавзу эса ҳаммага ёқади ва кайфиятни кўтаради. Қанақа мавзудалигини эса ҳозирча маълум қилишни истамаган Умидахон, композиция учун видеоклип суратга олиш учун тайёргарлик ишларини бошлаб юборган. Ҳозирда клипмейкер Сарвар Исаев билан яратиладиган клипнинг ғояси устида ижодий жамоа бош қотиришмоқда. Тез кунларда эса сьёмка жараёнлари бошлаб юборилади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol