ЖАСУР ВА МУНИСАНИНГ "РОМАНТИК" УНАШТИРУВИ

Сана: 21.04.2014 11325 қайноқ

Ҳеч кимга сир эмас 19-апрель куни интернет тармоғида Муниса Ризаева ҳақида турли хил янгиликлар ва кутилмаган воқеалар ҳақида хабар берилди. Қайсидир бир сайтда, унинг янги қўшиқ ёки клип олаётгани, бошқасида эса турмушга чиқаётганлиги ҳақида бонг урилди.

Ҳақиқатдан ҳам, айни шу куни ўзбек шоу-бизнес оламида порлаётган хонанда Жасур Ғойипов Муниса Ризаеванинг қўлига никоҳ узугини тақди. Мазкур хабарни кўпчилик навбатдаги, PR деб ҳисоблаган бўлса ҳам ажаб эмас. Балки биз бу маълумот ҳақида бироз вақт ўтгандан сўнг маълум қилаётгандирмиз. Аммо бу ҳақида юлдузлар билан боғланиб, аниқ ва ишончли ЯНГИЛИКни эътиборингизни тақдим этяпмиз.

Шунингдек унаштирув маросимидан эксклюзив тарзда янги фотоларни ҳам.

Қисқаси, 19-апрель куни Жасур Ғойипов шоу-бизнес оламининг шўх ва шаддод қизи Муниса Ризаеванинг қўлини сўради. Сўнг эзгу ниятлар ила оқ кабутар учирилди. Барчаси “романтик” туйғуларга бой ўтди. Шу йилнинг 29-30 май кунларида никоҳни қайд этиш ва висол оқшомини ўтказиш ҳам белгиланди.

Яқин кунлар ичида эса бу икки севишганларнинг муҳаббат қиссаси, қандай танишиб қолганлиги хусусида батафсил хабар берамиз. Биринчилардан бўлиб, эксклюзив тарзда фото ҳамда видеолари билан. Бизни кузатишда давом этинг...

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol