Бетакрор Шаҳзоданинг концерти ҳақида томошабинлар фикри қандай?

Сана: 05.05.2016 3292 қайноқ

Бетакрор Шаҳзоданинг концерти ҳақида томошабинлар фикри қандай?

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи мафтункор Шаҳзода айни кунларда “Истиқлол” санъат саройида ҳар йилги анъанага айланган етти кунлик яккахон концерт дастурини тақдим этмоқда. Бугун мазкур дастурнинг 5-куни ўз ниҳоясига етди. Концерт ўзгача руҳда, мухлислар томонидан кутилганидан ҳам аъло даражада қарши олинмоқда. Биз хонанданинг концерт дастуридан сўнг манзиллари томон шошаётган томошабинларни суҳбатга чорладик ва уларнинг фикрлари билан қизиқдик.

Бетакрор Шаҳзоданинг концерти ҳақида томошабинлар фикри қандай?

Феруза: Мени исмим Феруза. Бугун дугонам билан Шаҳзодани концерт дастурига Ангрен шахридан ташриф буюрдик. Концерт жудаям зўр ўтди. Мени алоҳида эътиборимни тортган томони бу кутилмаган дуэтлар бўлди.  Айниқса Шохрухни кўриб жудаям қувондик. Қолаверса, ёшларнинг шахсан менинг ҳам севимли гуруҳим бўлган Уммон гуруҳи билан ижро этган дуэтларини кутмаган эдим. Шаҳзодага омад тилаб қоламан ва ижодий парвозлар тилайман.

Бетакрор Шаҳзоданинг концерти ҳақида томошабинлар фикри қандай?

Мирзаевлар оиласи: Бугун биз қўшиқларини ҳаммамиз севиб тинглайдиган Шаҳзоданинг концертларига оилавий тушдик. Концертлари бизга ёқди.  Нафақат мен балки, 5 ёшли қизим ҳам уларнинг ашаддий мухлислари. Чикко қўшиғини жудаям яхши кўради. Бугун шу қўшиқни ижро қилганларида қизим жудаям хурсанд бўлди ва биз ҳам уларга қўшилиб биргаликда куйладик. Шаҳзодага омадлар тилаб қоламиз. Мухлисларини бахтига соғ-саломат бўлсинлар.

Бетакрор Шаҳзоданинг концерти ҳақида томошабинлар фикри қандай?

Камрон: Концертга гап бўлиши мумкин эмас. Фақат олға! Шаҳзода биз сизни севамиз.

Бетакрор Шаҳзоданинг концерти ҳақида томошабинлар фикри қандай?

Раънохон ая: Шаҳзода қарийиб қизим тенги. Мен уларни ижодларини кузатиб бораман. Қўшиқлари маъноли. Кийинишни ҳам чегарасини биладилар. Бугун жуда чиройли чиқиш қилдилар. Концертга ўтириб мазза қилиб дам олдик. Баъзи концертларга тушсак, ҳаддан зиёд шовқин-сурондан бошимиз оғриб концертдан чиқиб кетган вақтларимиз ҳам бўлган. Бугунги концертда куйлаган қўшиқларини барчаси эшитимли. Уларни ичида ҳаммамиз соғинган Рашид Ҳаликов билан куйлаган дуэтлари жуда чиройли чиқибди.  Шаҳзода қизимга омад тилайман. Мухлисларини кўнглини олишда чарчамасинлар. Фарзандларини катта қилиб, роҳатини кўрсинлар.

Бетакрор Шаҳзоданинг концерти ҳақида томошабинлар фикри қандай?

Бахтиёр: Севимли хонандам Шаҳзодага омад тилайман. Уларни ашаддий мухлислариман. Ҳар йили концертларини қолдирмай тушаман. Бугунги концертга келадиган бўлсак, супер. Уммон гуруҳи билан куйлаган  дуэтларини тезроқ премьера қилишларини сўраб қоламан. Шу дуэтни Уммон гуруҳини концертида ҳам ижро этишларини кутамиз.

Бетакрор Шаҳзоданинг концерти ҳақида томошабинлар фикри қандай?

Севинч: Шаҳзодани ашаддий мухлислариман. Уларни концертлари яхши ўтганлиги билан табриклайман. Бу йил концертлари ўтган йилгидан ҳам яхши ўтди. Ҳар томонлама ёқди. Фақатгина концерт бошида “Қўллар тепага” қўшиғини куйлаган опера хонандаларининг чиқишлари бироз ёқмади. Офицерларнинг чиқиши эса оригинал бўлди.

Бетакрор Шаҳзоданинг концерти ҳақида томошабинлар фикри қандай?

Кўриб турганингиз концертга ташриф буюрган томошабинларнинг фикрлари ижобий. Уларга дастур манзур келмоқда. Демак, хонанда ўз мухлисларини яна бир карра лол қолдира олди. Биз ҳам бетакрор Шаҳзодага омадлар тилаб концертнинг қолган икки куни ҳам муваффаққиятли ўтишини тилаб қоламиз. Биздан йироқлашманг ва кузатишда давом этинг.

Бетакрор Шаҳзоданинг концерти ҳақида томошабинлар фикри қандай? Бетакрор Шаҳзоданинг концерти ҳақида томошабинлар фикри қандай?

Бетакрор Шаҳзоданинг концерти ҳақида томошабинлар фикри қандай?]Бетакрор Шаҳзоданинг концерти ҳақида томошабинлар фикри қандай?

Бетакрор Шаҳзоданинг концерти ҳақида томошабинлар фикри қандай? Бетакрор Шаҳзоданинг концерти ҳақида томошабинлар фикри қандай?

Бетакрор Шаҳзоданинг концерти ҳақида томошабинлар фикри қандай? Бетакрор Шаҳзоданинг концерти ҳақида томошабинлар фикри қандай?

Бетакрор Шаҳзоданинг концерти ҳақида томошабинлар фикри қандай? Бетакрор Шаҳзоданинг концерти ҳақида томошабинлар фикри қандай?

Бетакрор Шаҳзоданинг концерти ҳақида томошабинлар фикри қандай? Бетакрор Шаҳзоданинг концерти ҳақида томошабинлар фикри қандай?

Бетакрор Шаҳзоданинг концерти ҳақида томошабинлар фикри қандай? Бетакрор Шаҳзоданинг концерти ҳақида томошабинлар фикри қандай?

Бетакрор Шаҳзоданинг концерти ҳақида томошабинлар фикри қандай? Бетакрор Шаҳзоданинг концерти ҳақида томошабинлар фикри қандай?

Бетакрор Шаҳзоданинг концерти ҳақида томошабинлар фикри қандай? Бетакрор Шаҳзоданинг концерти ҳақида томошабинлар фикри қандай? Бетакрор Шаҳзоданинг концерти ҳақида томошабинлар фикри қандай?

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol