Лола концерти кутилмаган туҳфаларга бой бўлди

Сана: 27.01.2014 6871 қайноқ

Лоланинг концертидан ВИДЕОРОЛИК тайёр! Ҳозироқ томоша қилинг ва концерт тафтини ҳис этинг!

Эстрадамизниг латофатли, иқтидорли ҳонандаси Лола 4 кунлик концерт дастурини тақдим этди. Ўзининг бор меҳр-муҳаббатини жо айлаган концерт дастури ташриф буюрган меҳмонларни қувонтирди, ўйлантирди, балки йиғлашга ҳам мажбур этгандир. Нимага дейсизми? Лоланинг ички кечинмалари акс этган концерт унинг мухлислари ва яқинларини бефарқ қолдирмагани аниқ.

Концертдан Лоланинг кўнгли тўлганмикан? У бунчалар кўп кучни, қувватни қаердан олади? Концертдан кейин нима билан машғул бўлади? Бу саволларга жавобни эса қуйида сайтимизга жойлаштирилган видеоролик орқали билиб олишингиз мумкин. Концертнинг унутилмас онлари, Лоланинг "Тановар" куйига рақсини ҳам айнан ушбу видеороликда томоша қиласиз.


Хулоса қилиб айтганда, концертга бормаганлар бироз афсусланишларига тўғри келиши мумкин. Чунки ҳақиқий шоу йилда бир марта атига 4 кунгина бўлди холос. Видеоролик орқали концертнинг нафасини ҳис қилинг. Popcorn.uz сайти тавсия этади. Ҳа айтгандай, концертдан батафсил фотосуратлар яқин соатларда сайтимизга жойлаштирилади. Ҳозирча эса видеороликдан баҳраманд бўлинг! (Видео ва фотосуратлар учун Заидов Камолиддин ва Аъзамов Шерзодга миннатдорчилик билдирамиз)

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol