Райҳон концерт тафсилотлари. Фарзандларини кенг оммага кўрсатган илк намойиши

Сана: 24.02.2015 6363 қайноқ

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузларидан бири, минглаб мухлисларнинг севимли хонандаси, бетакрор ва жозибадор Райҳон концерт дастурининг илк кунини муваффақиятли ва кутилгандан ҳам аъло даражада ўтказди. Дастур ҳеч бир хонанданинг концертида бўлмаган ва мухлисларнинг ҳаёлига келмаган тарзда бошланди. Пардалар икки тарафга тортилиши билан катта экранда жаҳон киноси дурдоналаридан лавҳалар намойиш этила бошлади, бу эса концерт дастурига ташриф буюрган томошабинни бироз таъжубга солди, десак адашмаймиз. 

Райҳон концерт тафсилотлари.  Фарзандларини кенг оммага кўрсатган илк намойиши

 Райҳон концерт тафсилотлари.  Фарзандларини кенг оммага кўрсатган илк намойиши

 Райҳон концерт тафсилотлари.  Фарзандларини кенг оммага кўрсатган илк намойиши

Саҳнада бугунги шоунинг маликаси Райҳон пайдо бўлди. Биринчи ''Оввора'' таронасини ижро этгач,  меҳмонлар билан саломлашиб кўпчиликнинг ҳайрон бўлишига сабаб бўлган илк таъассуротларга ойдинлик киритди. Яъни, бугунги дастур тўлиқ маънода киноматография соҳасига оид бўлиши ва бу билан барчани кино оламига чорлашини айтиб ўтди.

Райҳон концерт тафсилотлари.  Фарзандларини кенг оммага кўрсатган илк намойиши

 Райҳон концерт тафсилотлари.  Фарзандларини кенг оммага кўрсатган илк намойиши

 Райҳон концерт тафсилотлари.  Фарзандларини кенг оммага кўрсатган илк намойиши

Саҳнадаги ҳаракатланувчи декорациялар фильм суратга олиш майдонини эслатар, Райҳон эса моҳир саксафончи чалган куй остида инглиз тилида қўшиқ ҳиргойи қилди. 

Райҳон концерт тафсилотлари.  Фарзандларини кенг оммага кўрсатган илк намойиши

 Райҳон концерт тафсилотлари.  Фарзандларини кенг оммага кўрсатган илк намойиши

 Райҳон концерт тафсилотлари.  Фарзандларини кенг оммага кўрсатган илк намойиши

''Қани-қани'' қўшиғи янграркан саҳнага машҳур Чарли Чаплин ташриф буюриб, раққосалар билан бирга рақс тушган Райҳон Чаплинга алоҳида эътибор қаратди.

Райҳон концерт тафсилотлари.  Фарзандларини кенг оммага кўрсатган илк намойиши

 Райҳон концерт тафсилотлари.  Фарзандларини кенг оммага кўрсатган илк намойиши

 Райҳон концерт тафсилотлари.  Фарзандларини кенг оммага кўрсатган илк намойиши

 Райҳон концерт тафсилотлари.  Фарзандларини кенг оммага кўрсатган илк намойиши

Мониторда фалсафий маънодаги видео намойиш этилиб унга қадар либосини алиштиришга улгурган хонанда саҳна марказидан юқорига кўтарилиб ''Сўнгги нафас'' қўшиғини куйлай бошлади. Кетма кет шўх тароналар уланиб раққосалар билан тенгма-тенг рақсга тушган Райҳонни бемалол профессионал раққоса, деб айтишимиз мумкин. Таъсирчан тароналар ва саҳнадаги актёрлар ижроси томошабинлар олқишига сазовор бўлди.

Хонанда ҳаёти ва ижодида муҳим ҳисобланган, марҳум онасига бағишланган ''Мама'' композициясини ижро қиларкан нафақат ўзи балки бутун залда ўтирганларнинг кўзига ёш қалқиди. 

Райҳон концерт тафсилотлари.  Фарзандларини кенг оммага кўрсатган илк намойиши

 Райҳон концерт тафсилотлари.  Фарзандларини кенг оммага кўрсатган илк намойиши

 Райҳон концерт тафсилотлари.  Фарзандларини кенг оммага кўрсатган илк намойиши

 Райҳон концерт тафсилотлари.  Фарзандларини кенг оммага кўрсатган илк намойиши

Мазкур таронадан сўнг Райҳон, бу йилги дастурини тўлиқ кино соҳасига бағишлашининг асосий сабаби, ота-онаси ўзбек киносанъатига катта ҳисса қўшган актёр ва актрисалар бўлгани, уларга ҳурмат сифатида бугунги дастур мавзуси танланганини таъкидлаб ўтди. Онаси оламдан ўтганига уч йил бўлганини ёдга олган хонанда, ўтган вақт ичида оналик баҳтига эришганидан миннатдор эканини айтиб, фарзандлари учун аталган ''Асалим мани'' таронасини ижро қилди. Мониторда эса Имрон ҳамда Исломнинг чақалоқлик давридан бугунги кунгача бўлган фотосуратлари намойиш этилди. Бу эса болажонларини кенг оммага кўрсатган илк намойиши бўлди. 

Райҳон концерт тафсилотлари.  Фарзандларини кенг оммага кўрсатган илк намойиши

 Райҳон концерт тафсилотлари.  Фарзандларини кенг оммага кўрсатган илк намойиши

 Райҳон концерт тафсилотлари.  Фарзандларини кенг оммага кўрсатган илк намойиши

''Ёнимга қайт'' таронаси давомида Париж кўчаларида ошиқ рассом билан сайр этган хонанда, ''Сенсан'' қўшиғини ҳинд раққосалари билан бирга рақс тушиб куйлади. Ҳинд фильмларига ҳос кичик саҳна кўриниши билан томошабинларни қизиқтирган бу саҳна кўриниши ёрқин ва ранг-баранг рақсларга бой бўлди.

Райҳон концерт тафсилотлари.  Фарзандларини кенг оммага кўрсатган илк намойиши

 Райҳон концерт тафсилотлари.  Фарзандларини кенг оммага кўрсатган илк намойиши

 Райҳон концерт тафсилотлари.  Фарзандларини кенг оммага кўрсатган илк намойиши

 Райҳон концерт тафсилотлари.  Фарзандларини кенг оммага кўрсатган илк намойиши

Энг кулминацион нуқталардан бири Райҳон ва Лола ижросидаги ''Юрагим'' номли, анчадан буён сир тутилаётган дуэт бўлди. ''Не бўлар'', ''Баҳтли бўламан'', ''Қаердасан ёрим'' қўшиқлари мухлислари қалбидан жой олгани учун ҳам ижро давомида томошабин хонанда билан бирга куйлади. 

 Райҳон концерт тафсилотлари.  Фарзандларини кенг оммага кўрсатган илк намойиши

 Райҳон концерт тафсилотлари.  Фарзандларини кенг оммага кўрсатган илк намойиши

Бугунги концерт дастури ҳақида ҳолис фикр билдирсак, ҳали ҳеч бир хонанданинг концертида кузатилмаган ғоя, ажойиб ва антиқа декорациялар, намойиш этилган маҳсус видеомаҳсулотлар, буларнинг барчаси мақтовларга сазовор. Аммо, энг эътирофга лойиқ тарафи, Райҳоннинг профессионал раққосалардек рақс тушиши ва бу йилги дастурда деярли эллик фоиз қўшиқлар жонли тарзда ижро этилгани эди.

Райҳон концерт тафсилотлари.  Фарзандларини кенг оммага кўрсатган илк намойиши

 Райҳон концерт тафсилотлари.  Фарзандларини кенг оммага кўрсатган илк намойиши

 Райҳон концерт тафсилотлари.  Фарзандларини кенг оммага кўрсатган илк намойиши

 Олдинда яна уч кунлик дастур тақдимотида Райҳонга куч-кувват ва омад тилаймиз!

Райҳон концерт тафсилотлари.  Фарзандларини кенг оммага кўрсатган илк намойиши

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol