“Нотаниш қиз”га ошиқ бўлган Сарвар ва Комил

Сана: 04.08.2015 1179

“Нотаниш қиз”га ошиқ бўлган Сарвар ва Комил

Ўзбек эстрадасида ўзига хос йўналиш ва услубга эга бўлган ижодкорлар Сарвар ва Комил ўзгача иштиёқ билан ижод қилмоқда. “Салом” номли қўшиғи билан ижодга қайтган мазкур жуфтлик бугун Ўзбегим таронаси радиоси орқали яна бир янги композицияни мухлислар эътиборига ҳавола этишди. “Нотаниш қиз” деб номланган мусиқий асар тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинди.

“Нотаниш қиз”га ошиқ бўлган Сарвар ва Комил

Тарона муаллифларига тўхталадиган бўлсак сўзи Комил Фозиловга, мусиқаси Сарвар Азимовга, бир сўз билан айтганда, гуруҳ ижодкорларига тегишли.
Кўриб турганингиздек “Беном” гуруҳи вакиллари мухлисларига берган ваъдасининг устидан чиқишга астойдил киришган. Янгидан янги хит тароналар яратиш билан бирга видеоклиплар устида ҳам қизғин иш олиб бормоқда. Аллақачон тингловчиларнинг севимли қўшиғига айланиб улгурган “Салом” композициясига айни дамда видеоклип суратга олиш ишлари бошлаб юборилган. Ҳусан Атабаев режиссёрлигида тасвирга олинаётган клип жараёнидан қизиқарли фоторепортаж билан бирга тўлиқ маълумотни сайтимиз орқали тез кунда билиб олишингиз мумкин. Шундай экан биздан йироқлашманг ва узатишда давом этинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol