Энг яхши клиплар маълум бўлди

Сана: 16.01.2014 2462

Яқинда 2013-йил якуни бўйича энг кўп кўрилган клиплар 5 талиги рейтингини тақдим этгандик. 

Ваъдага мувофиқ, эндиликда popcorn.uz сайти ҳар ойда 1 ойлик натижа сифатида ТОР-5 клиплар рейтингини тақдим этади. Маълумот учун, ушбу рейтинг YouTube видеохостингида энг кўп томоша қилинган клиплар маълумоти асосида тузилади. Демак, биз сизга 2013-йил декабр ойи бўйича энг кўп томоша қилинган клиплар 5 талигини маълум қиламиз. 

 

5-ўрин. Анвар Санаевнинг “Оҳ дедим” таронасига насиб этди. Бир ой давомида ушбу клип 15 мингдан ортиқ марта томоша қилинган. 

 

4-поғонадан Тамиланинг “Ана янасан” клипи жой олди. Ноодатий видеони 1 ойда 17 мингдан зиёд фойдаланувчи томоша қилган. 

 

Рейтингимизнинг ўрта ўрни 3-қаторни Фаррух Ҳамроевнинг “Кўзларингнинг қароси” видеоклипи банд этди. Бу клипни декабрь ойи давомида 33 мингдан зиёд фойдаланувчи томоша қилган. 

Юқорилаб борар эканмиз, 2-ўриндан Шоҳруҳхоннинг “Қарамаса қарамасин менга фарқи йўқ” клипи жой олган. Ҳонанданинг ғояси асосида суратга олинган ва ажойиб сюжетга эга мазкур клип 1 ой давомида 46 мингдан зиёд томошабинни ўзига жалб эта олди. 

 

Ва ниҳоят, рейтингимизнинг олий ўрни мафтункор Шаҳзоданинг “Юрак” номли видеоклипига насиб этди. Анимацион жанрда юқори сифат асосида тайёрланган мазкур клип 1 ой давомида 69 мингдан ортиқ маротаба томоша қилинган. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol