Ҳулкар Абдуллаевадан янги тарона
Сана: 14.09.2021
2119
Хоразмнинг эрка қизи Хулкар Абдуллаева янги қўшиқ ва клип тайёрлади. Тарона “Чаманчи” деб номланади. Бу ижод маҳсулида хонанда Хоразмнинг урф-одатларини кўрсатиб беришга ҳаракат қилган. Клипида ҳам шунга мос сюжет акс эттирилган. Мусиқий асарнинг сўзини, хонанданинг волидаси ёзган. Унда Халқ куйидан фойдаланган. Шундай бўлса-да Фарруҳ Соҳиб мусиқа устида қайта ишлади. Клип режиссёри эса Даврон Собуров. Ҳулкар Абдуллева бугун ушбу таронаси ва унга ишланган клипини намойиш этиш арафасида турибди. Шундай экан ижодий жамоага омад тилаймиз.