Далердан муҳаббатга йўғрилган тарона ва клип премьераси
Ёш бўлишига қарамасдан ижод борасида кўзга кўринган хонандалар билан тенгма-тенг меҳнат қилаётган ва айниқса, видеоклиплари орқали кўплаб мухлислар қалбидан жой олган Далер янги ижод намунасини тақдим этди.
“Чакки чакки” дея номланган қўшиқнинг премьераси учун шахсан Далернинг ўзи “Ўзбегим Таронаси” радиосига ташриф буюрди.
Бироз ҳаяжондалигини билдирган ёш хонанда бошловчи билан бўлган суҳбат давомида бир қатор янгиликлар билан бўлишди.
Нодир Азимов матни асосида ёзилган қўшиқнинг мусиқасини Фарруҳ Бадалбоев басталади. Аранжировкаси эса Жасур Бадалбоев томонидан тайёрланди.
Қўшиқ янграб бўлгач, тингловчилар томонидан билдирилган ижобий фикрлар ва эзгу ниятлар жо бўлган дил изҳорлари Далер ҳаяжонини йўқолишига сабаб бўлди.
Бу қўшиққа клип ҳам суратга олинган. Мазкур клипни суратга олиш учун Далер маҳоратли клипмейкер Тимур Примқулов билан Дубай шаҳрига бориб келди.
Айнан ушбу шаҳарда суратга олинган видеода бетакрор табиат манзараси гўзал тарзда ифодаланган. Бу эса томошабин кўзини қувнатиши ва кайфиятини кўтариши, шубҳасиз. Клипни томоша қилиб, унга муносиб баҳо беринг!