Улуғбек Раҳматуллаевнинг Россия бўйлаб гастрол концерт дастурига оз қолди

Сана: 22.07.2018 2611

Улуғбек Раҳматуллаевнинг Россия бўйлаб гастрол концерт дастурига оз қолди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев сир эмаски, шу кунларда Россиянинг бир нечта шаҳарларида бўлиб ўтиши режалаштирилган концерт сафарига жўнаб кетиш тараддудида. У Россиядаги мухлислари билан дийдорлашиш ва уларни энг сара қўшиқлари билан хушнуд этишни ният қилган. "Яблоко любви" номли концерт 27 июль куни Санк-Петербургда старт олади. 29 июль куни Москвада, 3 август Новосибирскда бўлиб ўтади. Хабарингиз бор, аввалига концерт фақатгина Москвада ўтказилиши керак эди. Сўнгра, кўп сонли мухлисларнинг талаб ва истакларига биноан яна иккита шаҳарда дастур намойиш этиладиган бўлди. Ўйлаймизки, дастур кутилганидан ҳам аъло даражада ўтади. Улуғбек Раҳматуллаев ва уларнинг ижодий жамоасига омад тилаймиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol