ОЙБЕК ВА НИГОРА БИТИРУВЧИЛАРГА СОВҒА ТАЙЁРЛАМОҚДА
Яқиндагина Хоразм вилояти бўйлаб гастроль сафарлари ҳамда Урганч шаҳрида бўлиб ўтган гала концерт дастурида иштирок этиб қайтган Ойбек ва Нигора эндиликда шижоат билан ижодга киришди.
“Ёнма-ён” деб номланган янги таронани ҳозирлаган Ойбек ва Нигора айни пайтда мазкур қўшиққа клип суратга олишни ҳам режалаштиришган. Тез кунлар ичида ушбу клип ва янги қўшиқнинг премьерасини биринчилардан бўлиб сайтимизда томоша қилиш имкониятига эга бўласиз.
Шунингдек, яқинлашиб келаётган 25-май сўнгги қўнғироқ куни арафасида битирувчилар учун кутилмаган совға тайёрлашаётган экан. Бу қандай совға экан деб қизиқаётгандирсиз ҳойнахой.
Албатта, битирувчилар ҳақида, таълим олиш даврларининг энг ширин паллаларини ёдга солувчи гўзал тарона. Тез кунларда эса мазкур янгиликлардан биринчилар қаторида сайтимиз орқали баҳраманд бўласиз.