Эркин Комилов: бизнинг келажагимиз бўлмиш ёшлардан юксак шуур, сабр қаноат, шу отамиз бошлаган йўлдан адашмаслигини сўрайман!!!
Айниқса, сотқинлар бор жойда душманнинг иши нихоятда енгиллатади. Ҳар қандай қудратли қўшин ҳам, орқадан урилган ҳанжар-сотқинлар туфайли осонгина тор-мор этилади.
“Шахсан ўзим бу иллатдан жирканаман – деб таъкидлаган эдилар Ислом Каримов. Шу иллатга чалинган одамни кўрарга кўзим йўқ. Бу – сотқинлардир. Ҳар қандай ёвузликни сотқинлардан кўраман. Иккита одамнинг, иккита мамлакатнинг ўртасидаги урушни ҳам айнан шундай одамлар бошлаб беради”.
Бундай иллатлар охир-оқибат миллат бошига кулфатлар солган.
Ислом Каримов, Истиқлолни илк кунларидаёқ “Мустақиллик – энг аввал ўзбек халқининг иззатини жойига қўйишдир” – деган эдилар.
Улуғ боболаримиз хоки ётган муқаддас юртимизда озод ва тинч яшамоқдамиз. Албатта, қўлга киритилган ва кундан-кунга эришаётган оламшумул ютуқларимиз жуда кўп.
Ўзингиз ўйлаб кўринглар, азизлар, мустабид тузум даврида биз ким эдик? Тақдиримиз, эркимиз, кимларни қўлида эди? Ҳар тонг “Ассалом” деган мадхия оҳанглари остида кимларга қуллуқ қилиб уйғонар эдик? Тилимиз, динимиз қай ахволда эди? Буюк алломаларимиз хоки қайси тупроқларда хор бўлиб ётган эди? Хўш, ўзимиз-чи? Ўзимиз ўзлигимизни билармидик? СССР деб аталмш тузум парчалаганда ўзбек халқини бошига оғир кунлар тушуши мумкин эди. Лекин Ислом Каримов, бирорта хатога йўқ қўймади.
Энди, бизнинг келажагимиз бўлмиш ёшлардан юксак шуур, сабр қаноат, шу отамиз бошлаган йўлдан адашмаслигини сўрайман!!!
Ўзбек Миллий Академик драма театри актёри,
Ўзбекистон халқ артисти
Эркин Комилов
4 сентябрь 2016 йил.