Юлдуз Низомовадан кутилмаган тарона ва видеоклип
Ёш бўлишига қарамай кўпгина ютуқларга эришаётган, ўзининг дилтортар тароналари билан мухлислар олқишига сазовор бўлаётган жозибали хонанда, “Ниҳол” мукофоти совриндори Юлдуз Низомова ижод уммонига шўнғиган. Ёзнинг жазирама кунларида ҳам тиним билмай, янги қўшиқ ва видеоклиплар устида ишламоқда. Улардан бири бугун “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали премьера лойиҳасида жаранг сочди.
“Сен ва мен” деб номланган сокин қўшиқни мухлислар юқори даражада баҳолашди. Хуршид Дарвеш сўзи ва Баҳром Назаров мусиқаси билан яратилган ушбу ижод маҳсулига ажойиб видеоклип ҳам суратга олинди. Бахтиёр Турғунов режиссёрлигида тасвирга олинган клипга Иззат Лутфуллаев операторлик қилган.
Видеомаҳсулотда сиз трек билан бирга романтика бой сюжетнинг гувоҳи бўласиз. Бош ролларни Умид Искандаров, Юлдуз Низомова, шунингдек Халимахоним ижро этишган.