Шоҳжаҳон Жўраевдан “Гулнора” премьера

Сана: 18.02.2015 3137

Ижодини бошлаганиданоқ ўзининг нодир овози билан халқ назарига тушган Шоҳжаҳон Жўраев, устоз санъаткорнинг муносиб издоши эканини исботлаганди. Ижод жараёнида профессионал даражага интилган хонанда, ҳар бир қўшиқ устида тинимсиз ишлайди, шунинг учун ҳам у яратган тароналар мухлислари эътиборидан четда қолмайди.

Бугун “Ўзбегим таронаси” радиосининг премьера дастури орқали жаранг сочган хонанданинг янги қўшиғи ҳам тингловчилар томонидан яхши фикрлар билан кутиб олинди. “Гулнора” деб номланган янги ижод намунаси учун мусиқани Шоҳжаҳон Жўраевнинг ўзи яратган. Мусиқага профессионал тарзда Темур Раҳмон сайқал берган бўлиб, шеъри Ҳуршид Дарвеш қаламига мансуб. 

Маюс оҳангли мазкур қўшиқ учун яқин кунларда клипмейкер Сарвар Каримов режиссёрлигида клип суратга олинади. Сюжет асосида яратилиши кутилаётган видеоклип тасвирга олиш жараёнлари ҳақида кейинроқ хабар берамиз, кузатиб боринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol