Муниса Ризаева ҳамда Райҳондан дуэт тарона премьераси
Сана: 20.02.2017
5940
Эстрадамизнинг беқиёс юлдузи Райҳон ҳамда санъатимизнинг олов хонандаси Муниса Ризаева мухлислари учун кутилмаган дуэт тарона яратишди. Мазкур қўшиқ “Бор ёки йўқ” деб номланган бўлиб, тарона ҳақидаги хабар барчани қизиқтириб қўйди. Бир неча кундан буён халқимиз томонидан интиқлик билан кутилаётган бу композиция бугун юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочди. Тингловчилар томонидан аъло даражада кутиб олинган мусиқий асар Элдор Қаюмов сўзи ва мусиқаси билан яратилган. Аранжировкаси эса Жасур Бадалбоевга тегишли. Мaрҳамат сиз ҳам тингланг ва баҳо беринг.