Сардор Милано илк альбом тақдимотини ўтказди
Ёш бўлишига қарамай, кўпгина ютуқларга эришган хонанда Сардор Милано ўзининг илк альбом тақдимотини ўзказди. Мазкур тақдимотда унинг ашаддий мухлислари, ОАВ вакиллари, устозлари қатнашди. “Время сказать” деб номланган қўшиқлар тўпламидан 9 та тарона жой олган.
Улар орасида иккитаси ўзининг муаллифлик қўшиғи бўлиб, қолгани бир қатор лойиҳалар учун ижро этган композицияларидир. Альбом тақдимоти жараёнида Сардор Милано бир қатор саволларга жавоб берди. Шунингдек, ижодида кутилаётган янгиликлар билан бўлишди. Тез кунда хонанда ўзбек тилидаги илк қўшиғини тақдим этишини ҳам маълум қилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, тақдимот жараёнидаёқ хонанданинг альбомига мухлислар катта қизиқиш билдиришди ва ўйлаб ўтирмай, ҳарид қилишди. Мазкур тўпламни сиз ҳам юртимиздаги савдо марказларидан ҳарид қилишингиз ва қўшиқларни тинглашингиз мумкин.