Муниса Ризаева концерти кўтаринки кайфиятда ўтди

Сана: 08.10.2014 2807 қайноқ

7-октябрь...соат 18:45 "Истиқлол" саньат саройи барча мухлислар, томошабинлар ва меҳмонлар билан тўлиб бормокда. Ва ниҳоят кутилган онлар яқинлашмокда. 

Ҳамма залга йиғилганлар тезроқ концерт бошланишини кутиб бир бирлари билан ўз ҳис туйғуларини бўлишишмоқда. Сабабики, севган санъаткорлари билан хаёлан бирга ҳаяжон босмоқда уларни. 

Муниса Ризаева концерти кўтаринки кайфиятда ўтди 

Чироқлар ўчди... Саҳна пардаси кўтарилди... Ёркин Ранг баранг чироклар, турли хил эффектлар, саҳнадаги ажойиб хеч ким кутмаган декорация, катта мониторлар томошабинни ҳам тўлкинлантириб юбораяпти.

Муниса Ризаева концерти кўтаринки кайфиятда ўтди

Саҳнанинг икки тарафида оппоқ зиналар, ажабтовур мусиқа садоси остида эса бир-бирига ўхшаш икки образдаги йигитлар турли ҳаракатлар билан зиналарда турган ҳолда саҳна юқорисига ишора этишарди. Ҳамманинг нигоҳи саҳна марказида, Муниса кайси тарафдан чиқади, юқоридан тушадими ёки ён тарафдан, энг муҳими кандай кўринишда чиқади, деярли ҳамма томошабинни шу савол қизиқтираётган вақтда саҳнанинг зиналар билан туташган юқори қисмида пастдан кўтарилган ҳолда Муниса пайдо бўлди...

Муниса Ризаева концерти кўтаринки кайфиятда ўтди 

 Томошабинлар зали қарсаклар билан Мунисани қарши олишди. Концертнинг илк таронаси ''Афсона'' бўлгани сабабми, саҳнага эртак қаҳрамонлари образидаги актёрлар чиқишди. Муниса эса афсонавий малика қиёфасида намоён бўлди. Либосининг этак қисми товус патларидан иборат экани, унинг эртакдаги шоҳона сарой маликалари кўринишини берарди. У қўшиқ ижро этаркан, актёрлар тинмай рақслар билан турли саҳна кўринишларини намойиш этишарди. 

Муниса Ризаева концерти кўтаринки кайфиятда ўтди

Иккинчи тарона Ботир Кодиров билан куйланган ''Дема-дема'' дуэти бўлди. Энг қизиғи залда ўтирган томошабин севимли хонандаси Мунисани малика образида кўриши ва у нафақат қўшиқ куйламокда, балки куйлаш билан бир қаторда саҳнада ўзи ҳам роль уйнамокда эди. Ана энди саҳнада ҳақиқий шоҳ ўз аёнлари билан пайдо бўлди. Маликага кўнгли тушган шоҳ образини актёр Сайфиддин Мелиев ижро этди. Муниса бирин-кетин хит қўшиқларини ижро этаркан Шоҳ саҳнада рақсга тушар, эртак қаҳрамонларидек кийинган раққослар унга жўр бўлишарди. Қўшиқ сўнггида ошиқ Шоҳ Мунисанинг, яъни маликанинг қўлини сўради. Ҳақиқий эртакнамо саҳна кўринишлари, рақслар барчаси қўшиқлар билан узвий боғлик ҳолда, бир-бирига мос равишда тайёрланган.

Муниса Ризаева концерти кўтаринки кайфиятда ўтди 

Муниса Ризаева концерти кўтаринки кайфиятда ўтди

Бу театрлаштирилган саҳна кўринишларидаги ижросини кўриб Мунисанинг актрисалик қобилиятига юқори баҳо беришимиз мумкин. Биринчи блок якунида Муниса саҳна ортига ўтиши биланоқ актёр ва актрисалар янграётган мусиқага рақсга тушиб, томошабин диққатини ушлаб туришди. Муниса уч-тўрт дақиқага саҳнани тарк этгани сезилмади, хатто.

Муниса Ризаева концерти кўтаринки кайфиятда ўтди 

Иккинчи блокда Муниса мутлақо замонавий кўринишда чиқди. Атрофидаги раққосларнинг либоси ва рақслари хам ёшларбоп замонавий кўринишда бўлди. ''Афруз'' гуруҳи йигитлари билан ижро этилган дуэтнинг мусиқаси жаранг сочиши биланоқ томошабинлар қарсаклар билан олқишлашди. Бу эса айни кунда мазкур дуэт энг хит қўшиқлардан бири эканидан далолатдир. Концерт бошланганида чиққан икки образдаги йигитлар хар бир қўшиққа мос харакатлар билан рақсларга уйғунлик бағишлаб туришди.

Муниса Ризаева концерти кўтаринки кайфиятда ўтди 

Муниса Ризаева концерти кўтаринки кайфиятда ўтди

Концерт илк маротаба ўтказилаётганига қарамай нафақат яхши хонанда, балки яхши актриса, қисқа қилиб айтганда ўз санъатига, ишига жиддий ёндошадиган характерли бу ижодкор концерт дастури устида ҳақиқий маънода жиддий ишлаганини яққол кўриш мумкин эди. Навбатдаги маъюс қўшиқни куйлай туриб Муниса саҳнада кўздан ғойиб бўлди. Муниса Ризаева концерти кўтаринки кайфиятда ўтди 

Муниса Ризаева концерти кўтаринки кайфиятда ўтди

Шу заҳоти учта испан раққосалари пайдо бўлиб, ажойиб рақслари билан хиром айлашди. 

Учинчи блок Шоҳруҳхон билан биргаликда айтилган дуэтидан бошланди. Гўёки сув париси образига хос либосда саҳнада кўринган Мунисани қўлидан тутиб саҳнанинг пастки қисмига кузатиб қўйишди. Саҳна марказида эса стол билан икки стул куйилган ва Шохруҳхон билан Муниса дуэт куйлаган ҳолда романтик оқшом учрашуви сақна кўринишини намойиш этишди. Образдаги йигитлар эса Муниса ва Шоҳруҳхоннинг устидан кўпикли шарчалар пуфлашарди. Уларни саҳнадаги спектаклини кузатар экансиз гўёки бирон бир муҳаббат ҳақидаги фильмдан парча  кўраетгандай ҳис қиласиз ўзингизни.

Муниса Ризаева концерти кўтаринки кайфиятда ўтди

Кейинги дуэтдош чиқиши билан Муниса уни ''Менинг доимий ижодий ҳамкорим Элдор Қаюмов'' деб таништирди. Дуэт жуда чиройли чиққан ва дуэтдошнинг ижроси Мунисанинг овозига мос эди. 

Муниса Ризаева концерти кўтаринки кайфиятда ўтди 

Муниса Ризаева концерти кўтаринки кайфиятда ўтди

 Маъюс оҳангда айтган навбатдаги таронаси билан мухлисларни муҳаббат боғига етаклади. Қўшиққа раққоса қиз эмоцияга йўғрилган рақс намойиш этди. Саҳнанинг бир қисмига яшил олмаларни тўкиб юборишди. Раққоса қиз эса қўлига олмалардан олиб дардли таронага мос равишда рақс ижро этди. Муниса саҳнада тиз чўкканча қўшиғини якунлади. ''Ёмғирлар'' қўшиғини бошлаши билан томошабинлар гулдирос қарсаклар билан олқишлашди. 

Муниса Ризаева концерти кўтаринки кайфиятда ўтди 

Муниса Ризаева концерти кўтаринки кайфиятда ўтди 

Муниса Ризаева концерти кўтаринки кайфиятда ўтди

 Концертнинг энг кулминацион нуқтаси, Муниса ота ва онасига бағишлаб куйлаган қўшиғининг ижроси бўлди. Мунисага жўр бўлиш учун болалар ашула ва рақс дастаси иштирокчилари чиқишди.

''Менинг бу дунёдаги бахтим Ота-ю, Онам,

Яратгандан инъом тахтим нурли пешонам''

Муниса Ризаева концерти кўтаринки кайфиятда ўтди 

Муниса Ризаева концерти кўтаринки кайфиятда ўтди

 Таъсирчан сўзлари ва жарангдор овози мусиқа билан уйғунликда томошабинларни ҳаяжонга солди, десак муболаға булмайди. Ҳаттоки, бу қўшиқни айта туриб у кўзидан оқаётган ёшларини ҳам яширмади. Қўшиқ ниҳоясида Мунисага катта гулдаста олиб чикишди ва у томошабинлар залида утирган отаси ва онажониси каршисига бориб, улар энг азиз инсони эканини айтиб гулдастани тақдим этди. Барча томошабинлар эса қарсаклар билан олқишлаб туришди.

Муниса Ризаева концерти кўтаринки кайфиятда ўтди 

Муниса Ризаева концерти кўтаринки кайфиятда ўтди 

Навбат 4 чи якунловчи блокка етиб келди. Муниса кийимларини алиштириб чиққунига қадар болалар дастаси саҳнани тўлдиришди. Саҳнанинг юқори қисмида Муниса образида қизалоқ чиқиб, унинг барча хит тароналаридан попури ижро этди. Ҳаракатлари-ю, овози, мимикалари ва ҳаттоки рақслари Мунисанинг ҳудди ўзига ўхшарди. Болалар саҳнадалигида юқоридан ранг-баранг шарлар тўкилиб, томошабинларга завқ бағишлади. 

Муниса Ризаева концерти кўтаринки кайфиятда ўтди 

Муниса Ризаева концерти кўтаринки кайфиятда ўтди

Тўртинчи блок бошланиши ''Уммон'' гуруҳи билан куйланган ''Во ажаб'' дуэти билан бўлди. Тушунишимизча "Кора мушук" образида намоён бўлган Муниса қўлига қизил ажойиб қўлкоп кийган ва бу ўзига хос кўриниш акс эттирарди. 

 Шоу давом этар экан раққослар саҳнага иккита катта нарвонлар олиб чиқишди. Уларни юқоридан бошқа нарвон билан бирлаштиришди-ю, унинг устига чиқиб рақсни давом эттиришди. Бу каби кўринишлар томошабинга ноанъанавий ва шу билан бирга қизиқ туюларди.

 Муниса Ризаева концерти кўтаринки кайфиятда ўтди 

Муниса Ризаева концерти кўтаринки кайфиятда ўтди

Муниса ''Эй ёр'', ''Аста-аста'', "Ёрингманей" хит қўшиқларини ижро этганида унга томошабин зали қўшилиб жўр бўлди, рақсга тушди. Концерт бошланишидан сўнггига қадар Мунисанинг фан клуби аъзолари залнинг икки тарафига йиғилиб севимли хонандасини қўллаб-қувватлаб туришди.

 Муниса Ризаева концерти кўтаринки кайфиятда ўтди

Концертнинг якунида актёрлар саҳнага чиқиб мусиқа садолари остида томошабинларни кузатишди. Муниса эса ташриф буюрганларнинг барчасига ўзининг самимий ташаккурларини изҳор этишдан чарчамади. "Хато ва камчиликлар учун узр сўрайман'', деб ҳайрлашди.

Муниса Ризаева концерти кўтаринки кайфиятда ўтди

Динамикага бой, ранг-баранг образларни жамлаган, ёрқин таъассуротлар уйғотган театрлаштирилган шоу-дастур кутилгандан ҳам аъло даражада ўтди. Тўғри, бу Мунисанинг илк яккахон дастури, унга энг олий баҳони унинг мухлислари, томошабинлар беради. Лекин, яқин орада бундай шоу дастур тақдим этилмаганини ҳисобга олсак, ҳақиқатдан ҳам кутилгандан яхши дастур намойишини гувоҳи бўлдик. Ҳали олдинда концертнинг яна икки куни бор. Биринчи кунда ҳаяжонни енгиб олган десак, қолган икки концерт ҳам омадли ўтади, деб умид қиламиз.

Муниса Ризаева концерти кўтаринки кайфиятда ўтди 

Муниса Ризаева концерти кўтаринки кайфиятда ўтди

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol