Наҳотки энди Ойбек ва Нигора алоҳида қўшиқ куйлашади?..

Сана: 03.10.2014 4642

Эстрадамизнинг энг гўзал жуфтлиги Ойбек ва Нигора куни кеча пахта теримида меҳнат қилаётган устоз ва мураббийларни байрам билан табриклаб, Сирдарё вилоятининг Сайҳунобод туманида концерт дастурида иштрок этишди.

Аввалги хабарларимизда маълум қилинганидек Ойбек ва Нигора муҳлислари учун сюрпризлар тайёрлашмоқда. Булардан бири миллий йуналишда ҳазиломуз тарона яратишган бўлиб, уни тез кунларда муҳлислар эътиборига тақдим этиш ниятидалар. Бундан ташқари ''Омон-омон'' таронасининг ремикс варианти ҳам тайёр. Ажабмас, у ҳам хит даражасига кўтарилса. 

 

Айтганча, янги альбом устида ишлаётган бу хонандалар асосан Шаҳноз ва Шерзод Мардиев билан ҳамкорлик қилишмоқда. ''Кечир'', ''Омон-омон'' қўшиқлари муаллифи Шерзод Мардиев таклифи билан яна бир тарона яратилди, уни Нигоранинг ўзи яккахон тарзда ижро этади. Наҳотки энди Ойбек ва Нигора алоҳида қўшиқ куйлашади, ажойиб жуфтлик ажралиб кетадими?..

Албатта, шу каби саволлар барча муҳлисларни қизиқтириши табиий. Бунга хозирча тўлиқ жавоб бермаётган Ойбек ва Нигора яккахон ижродаги тарона премьерасида ҳақиқатни ошкор этишларини билдиришди. Янги қўшиқ премьерасини кутиб коламиз.

Унгача эса Ойбек ва Нигорадан янги фотосессияни эътиборингизга хавола этамиз. 

Фотограф: Рустам Мелиев

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol