Jama Music янги клип суратга олдирди

Сана: 21.04.2021 968

Серқирра ижодкор Жамшид Шодиев бошлигида ўз фаолиятини бошлаган Жамшид Гаффаров ва Бек яъни “Jama Music” ижодкорлари бугунги кунгача бир нечта қўшиқлар тақдим этишга улгурди. Улар орасида “Фарёд” таронаси ўз тингловчиларини топди. Кўпчиликка манзур келган ушбу мусиқий асар учун гуруҳ аъзолари видеоклип суратга олдиришди. Клипда севишган икки ёшнинг кечинмалари ифодаланган. Режиссёр ҳам Жамшид Шодиевнинг ўзи. Тасвирчи маҳоратли оператор Жаҳонгир Ибрагимов. Яқин орада ушбу видеоклипни кутиб қолинг. Сизларга манзур келади деб умид қиламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol