Юлдуз Усмонованинг концерт дастурига старт берилди

Сана: 11.03.2021 2149 қайноқ

Юлдуз Усмонованинг концерт дастурига старт берилди

10 март куни Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг “Юрак” номли яккахон концерт дастурига старт берилди. Ҳақиқий баҳорий, самимий ва файзли бир концерт бўлди десак адашмаймиз. Албатта илк кун, ҳам ижодий жамоа учун, ҳам мухлислар учун янада ҳаяжонли кечди. 

Юлдуз Усмонованинг концерт дастурига старт берилди Юлдуз Усмонованинг концерт дастурига старт берилди

Ҳам кулдириб,  ҳам йиғлатган Юлдуз Усмонова концертда энг сара ва хит тароналари билан бирга, янги қўшиқларини ҳам ташриф буюрганлар учун премьера қилди. Дастур 3 қисмни ўз ичига олди.  Тўғрироғи мухлислар талабидан келиб чиққан ҳолда куйланган қўшиқлар дастаси билан 4 қисм десак ҳам бўлади.

Юлдуз Усмонованинг концерт дастурига старт берилди Юлдуз Усмонованинг концерт дастурига старт берилди

Ўзига хос интро билан бошланган дастурнинг илк таронаси анъанага кўра “Баҳор бўлади” қўшиғи бўлди. Мухлислари билан дийдордан қувонган Юлдуз Усмонова уларга кетма кет қўшиқлар дастасини армуғон қилди. Ҳар бир блок ўртасида албатта ўзига хос ёндашувни гувоҳи бўлдик. Бирида қизиқчи Шукурулло Исроиловнинг чиқиши бўлса, иккинчисида 40дан ортиқ раққос ва раққосаларнинг рақси кўзларни қувонтирди.

Юлдуз Усмонованинг концерт дастурига старт берилди Юлдуз Усмонованинг концерт дастурига старт берилди

Тан олиш керакки, фақатгина Юлдуз Усмонованинг концерт дастурида саҳна рақслар жилоси билан лиммо лим бўлади.  Ҳа айтганда примадоннанинг қизи Нилуфар Усмонова вокалчилар қаторида концерт бошидан сўнгига қадар  қўшиқларга жўр бўлди. Аммо концертнинг кейинги кунларида она қиздан дуэт ижро этилиши кутилмоқда. Дастурнинг асосий қисмидан сўнг мухлислар талабига биноан бир нечта хит ва ретро қўшиқлар томошабинлар билан биргаликда куйланди. Концерт 25 март кунига қадар давом этади ва дастур ҳақидаги кутилаётган янгиликлардан  кейинги хабарларимизда тўхталиб ўтамиз.

Юлдуз Усмонованинг концерт дастурига старт берилди Юлдуз Усмонованинг концерт дастурига старт берилди

 

Юлдуз Усмонованинг концерт дастурига старт берилди Юлдуз Усмонованинг концерт дастурига старт берилди

 

Юлдуз Усмонованинг концерт дастурига старт берилди Юлдуз Усмонованинг концерт дастурига старт берилди

 

Юлдуз Усмонованинг концерт дастурига старт берилди Юлдуз Усмонованинг концерт дастурига старт берилди

 

Юлдуз Усмонованинг концерт дастурига старт берилди Юлдуз Усмонованинг концерт дастурига старт берилди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol