"Олтин ҳумо” миллий кинотақдимотининг саралаш комиссияси 60 га яқин филмларни кўриб чиқмоқда

Сана: 06.03.2019 119 қайноқ

"Олтин ҳумо” миллий кинотақдимотининг саралаш комиссияси 60 га яқин филмларни кўриб чиқмоқда

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси томонидан ўтказилаётган “Олтин ҳумо” миллий кинотақдимотининг саралаш босқичи давом этмоқда. Тақдимотнинг саралаш босқичига 60 га яқин фильмлар келиб тушган.
“Олтин ҳумо” миллий кинотақдимотининг саралаш комиссияси 30 та бадиий, 20 та ҳужжатли ҳамда 4 та анимацион фильмларни кўриб чиқмоқда.
“Элпарвар”, “Асал ойи”, “Тинчлик ортида”, “Исломхўжа”, “Васият”, “Кулба”, “Мақсад”, “Сарвқомат дилбарим”, “Берлин-Оққўрғон”, “Сабот”, “Иссиқ нон”, “Арслон изидан”, “Миллионер келин”, “Қайсаргинам”, “Назира” ва бошқа бадиий фильмлар, “Балиқчи”, “Бир уядан учган қиронлар”, “Мўйноқ дўстлик ўлкаси”, “Ўтмишимиз кўзгуси”, “Ягона осмон остида”, “Гўзаллик шайдоси”, “Ҳақиқат қиличи” ва бошқа ҳужжатли фильмлар шулар жумласидандир.
Эслатиб ўтамиз, тақдирлаш маросими жорий йилнинг 10 апрель куни Тошкент шаҳрида, “Туркистон” саройида бўлиб ўтади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol