“САИД БИЛАН САИДА” БАДИИЙ ФИЛЬМИНИНГ ТАҚДИМОТ МАРОСИМИ ЎТКАЗИЛДИ.

Сана: 05.03.2019 2344 қайноқ

“САИД БИЛАН САИДА” БАДИИЙ ФИЛЬМИНИНГ ТАҚДИМОТ МАРОСИМИ ЎТКАЗИЛДИ.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан 5 март куни Алишер Навоий номидаги киносаройда “Саид билан Саида” бадиий фильмининг тақдимот маросими ўтказилди.
Фильм Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси Саид Аҳмад ва шоира Саида Зуннунованинг порлоқ хотирасига бағишланди. Мазкур фильм оилага садоқат, икки ёшнинг бир-бирига меҳр-оқибати ва самимий муҳаббат ҳақида.
Фильмда ёзувчи Саид Аҳмаднинг туҳмат билан қамалиши, қатағон қилиниши ҳамда рафиқаси Саида Зуннунованинг садоқати билан боғлиқ воқеалар, уларнинг ўзаро ёзишмалари билан боғлиқ ҳаётий воқеалар акс эттирилган.
Фильмда Саид Аҳмад асарлари, рафиқасига ёзган хатлари ва Саида Зуннунованинг кундаликлари ва шеърларидан фойдаланилган.
Унда бош ролларни Эркин Бозоров ва Шаҳло Темирова ижро қилган. Қолаверса, Зулхумор Мўминова, Жамила Ғафурова, Фурқат Файзиев, Изроҳат Муродова, Дилноза Кубаева ҳам такрорланмас образларни яратишган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol