"Мавсум хитлари" тақдимот маросими бўлиб ўтди

Сана: 21.12.2018 413

"Мавсум хитлари" тақдимот маросими бўлиб ўтди

20 декабрь куни "Халқлар дўстлиги" санъат саройида "Мавсум хитлари" тақдимот маросими бўлиб ўтди. Концертда кўплаб, хонандалар, актёр ва актрисалар ташриф буюришди. Тақдимот аъло даражада ўтказилди.

"Мавсум хитлари" тақдимот маросими бўлиб ўтди

Дастур аввалида Умар Шамсиев, Санжар Ҳаликов, Маҳлиё Омон, Мустафо, Жасур Мавлонов, ОАЗИС гуруҳи ва бошқа бир қатор ёш хонандалар ижросида "Мавсум хитлари" мадҳияси куйланди. Қўшиқ сўнгида "Ўзбекконцерт" давлат муассаси концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш бўлими бошлиғи Фурқат Шавазов бир қатор ижодкорларни дипломлар билан тақдирлади. Шундан сўнг, тақдимот маросими бошланди. Илк "Мавсум хитлари" мадҳиясининг муаллифи Илҳом Маматов тақдирланди.

"Мавсум хитлари" тақдимот маросими бўлиб ўтди

Мафтункор Шаҳзода "Мен ўша" клипи учун тақдирланди. Мукофотни клипмейкер Санжар Маткаримов топширди. 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз "Жонон" клипи учун тақдирланди. Эсталик совғаларни қорқиз образида намоён бўлган Халимахон ва қорбобо Дилшодбек Каттабеков топширди. 
Хонанда Манзура "Севиб адашдим" клипи учун мукофотни қўлга киритди. Уларга статуэтка ва эсталик совғаларни актёр Умид Искандаров топширди. 

"Мавсум хитлари" тақдимот маросими бўлиб ўтди

Хонанда Сардор Мамадалиев "Ай яй яй" яъни "Бевафо" клипи учун тақдирланди ва мукофотни Илҳом Маматов топширди. 
Виа Мароканд "Маликам" клипи учун мукофотни қўлга киритди ва уларга эсталик совғаларни Сардор Комилов топширди.
Достон Убайдуллаевнинг "6 хонадон" клипи энг яхши клипларлан деб топилди ва совғаларни Дилшодбек Каттабеков топширди. 
Хонанда Зоҳиршох Жўраевга эса Мусахон Нурматов томонидан совғалар топширилди. 
"Мавсум хитлари" тақдимот маросимида Муниса Ризаева, Шоҳруҳхон, Улуғбек Раҳматуллаев, Сарвар ва Комил, Баҳром Назаров, Зиёда, Райҳон, Жасур Мавлоновлар ҳам мукофотларни қабул қилишди. 
Тақдимот сўнгида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков "Мендирман ўша" клипи учун тақдирланди. Мукофотни Ёдгор Саъдиев топширди. 
Тақдимот давомида меҳмон санъаткорлар ҳам бўлди. Жумладан Маҳлиё Омон, Шаҳриёр, Тоҳир Султон, Диёр гуруҳи. Барча тақдирланган хонандалар ҳам хит бўлган қўшиқларини куйлаб, мухлисларини кириб келаётган янги йил билан табриклашди. Тақдимотни Дилмурод Ғуломов ва Раъно Алимовалар олиб боришди.

"Мавсум хитлари" тақдимот маросими бўлиб ўтди

"Мавсум хитлари" тақдимот маросими бўлиб ўтди

"Мавсум хитлари" тақдимот маросими бўлиб ўтди

"Мавсум хитлари" тақдимот маросими бўлиб ўтди

"Мавсум хитлари" тақдимот маросими бўлиб ўтди

"Мавсум хитлари" тақдимот маросими бўлиб ўтди

"Мавсум хитлари" тақдимот маросими бўлиб ўтди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol