Бадиий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Сана: 06.12.2018 43

Бадиий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгашда 16 нафар хонандалар томонидан тақдим этилган видеоклиплар кўриб чиқилди.
“Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ирода Дилрознинг “Ўғлим”, Шароф Муқимовнинг “Қора кўзлар”, хонандалар Шахзоданинг “Мен ўша”, Отабек Муҳаммадзоҳиднинг “Она”, Қиличбек Мадалиевнинг “Севги”, Жасур Мавлоновнинг “Нетай” қўшиқларига ишланган видеоклиплари муҳокама қилиниб эфирга узатишга тавсиялар берилди. “Мароқанд” гуруҳининг “Торимнинг сири”, Элвин Мирзезаде ва Шахризода Аҳмедова билан ижро этган “Ҳасрат” қўшиқларига олинган видеоклипларига истисно тариқасида рухсат берилди.
Хонандалар Жаҳонгир Позилжонов ва Дилафрўз Ҳайитметовалар ижро этган “Меҳмоним” дуэти, Севаранинг “Узун йўл”, Маҳлиё Омоннинг “Фарғонадан”, Жаҳонгир Отажановнинг “Қадди баланд”, Достон Убайдуллаевнинг “6-хонадон”, Алишер Зокировнинг “Майли, майли” қўшиқларига олинган видеоклиплари муҳокама қилиниб, уларда баъзи жузъий камчиликлар кўзга ташлангани сабабли рад этилди.
Хонандалар Бадиий Кенгаш аъзолари томонидан рад этилган видеоклиплардаги қўшиқ матни, мусиқаси, видеоклип дастурининг ғоявий-бадиий савиясига алоҳида эътибор қаратиб, кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб Бадиий Кенгашга қайта топширишлари мумкинлигини маълум қиламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol