"Фитна" сериалининг давоми Туркияда суратга олинади

Сана: 11.09.2018 1365

"Фитна" сериалининг давоми Туркияда суратга олинади

Ҳозирги кунда барчанинг севимли сериалига айланиб улгурган ва кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган "Фитна" сериали маълумки, бир қатор давлатларда суратга олинди. Энди эса ушбу кўп қисмли фильмнинг тасвирга олиш ишлари Туркиянинг Истанбул шахрида давом эттирилади. Бу ҳақида фильм режиссёри Дилшод Аҳмедов хабар берди. Сериалдаги воқеалар ривожи, қаҳрамонлар тақдири халқимизни ўзига жалб этди. Бу эса ҳам режиссёрнинг ҳам ижодий жамоанинг катта ютуғи десак адашмаймиз. Маълумот ўрнида шуни айтишимиз керакки, ушбу кўп қисмли фильмда Феруза Норматова, Акмал Назаров, Маъруф Мухаммедов, Машхура Зулфиқорова ва бошқа кўплаб ёш ижодкорлар, қолаверса маҳоратли, иажрибали актёр ва актрисалар ҳам қатнашишган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol