Хонанда Манзурадан видеопремьера - "Севиб адашдим"

Сана: 11.09.2018 1557

Хонанда Манзурадан видеопремьера - "Севиб адашдим"

Латофатли хонанда Манзура томошабинлар интиқиб кутган ва мухлисларини қизиқтириб қўйган "Севиб адашдим" видеоклипини премьера қилди. Хабарингиз бор, бу композиция қисқа фурсатда ўз тингловчиларини топишга улгурди. Видеоклипидан сўнг янада оммалашса ажаб эмас. Клип ижодкорларига тўхталадиган бўлсак, Бекзод Пирматов режиссёрлигида тасвирга олинган. Трек ва сюжетдан иборат бўлган бу ижод намунасида хонанда билан бирга Ситора Алимжонова бош ролни ижро қилган.
Эслатиб ўтамиз, "Севиб адашдим" қўшиғи Шоҳжахон Эргашев сўзи, Манзура мусиқаси ва Ботир Алиев аранжировкаси билан яратилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol