Алишер Файз янги видеоклип суратга олдирди

Сана: 13.06.2018 3624

Алишер Файз янги видеоклип суратга олдирди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз бугун янги видеоклип суратга олдирди. Тасвирга туширилган клип, унинг "Жанон" таронаси учун яратилмоқда. Бу қўшиқ хонанданинг яқиндагина бўлиб ўтган "Васлинг излаб" номли яккахон концерт дастурида ижро этилган эди. Дастурнинг ўзидаёқ тингловчиларини топиб улгурган тарона клипи Мирмақсуд Охунов режиссёрлигида суратга туширилди. Тасвирчи Музаффар Юсупов. Яқин кунларда халқимиз эътиборига намойиш этилиши кўзда тутилган видеоклип, барчага манзур келади деб умид қиламиз.

Алишер Файз янги видеоклип суратга олдирди

Алишер Файз янги видеоклип суратга олдирди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol