Шарқ гуруҳи ва Карен Гафуржановдан видеоклип премьераси

Сана: 13.03.2018 3488

Шарқ гуруҳи ва Карен Гафуржановдан видеоклип премьераси

“Айтаман” қўшиғи билан мухлисларини лол қолдирган Шарқ гуруҳи ва Карен Гафуржанов, ушбу мусиқий асар учун видеоклип суратга олдирган эди. Орадан кўп ўтмай, видеоасар тайёр бўлди ва оммага намойиш этилди. “Shoxona Creative Group” билан ҳамкорликда яратилган клипнинг съёмка жараёни 3 кун мобайнида, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Хонандаларнинг образлари устида стилист Лидия Андре ишлади. Видео асар, қўшиқ каби томошабинларни ўзига жалб этиши тайин. Ишонмайсизми, унда ҳозироқ интернет тармоқлари ва телеэкранлар орқали томоша қилинг ва ўзингиз баҳо беринг. Эслатиб ўтамиз, қўшиқ муаллифи Карен Гафуржанов. Денис Беляев томонидан эса мусиқий безак берилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol