Юлдуз Усмонованинг “Сен ва мен учун” номли концертидан батафсил

Сана: 11.03.2018 1675 қайноқ

Юлдуз Усмонованинг “Сен ва мен учун” номли концертидан батафсил

Ўзбекистон халқ артисти, элимиз суйган устоз санъаткор Юлдуз Усмонованинг жорий йилдаги “Сен ва мен учун” номли жонли ижродаги яккахон концерт дастури 10 март куни старт олди. Аншлаг тарзда бошланган концерт жуда ҳам файзли, мароқли ва мувофаққиятли бўлди. Концертга юртимизнинг ҳар бир гўшасидан мухлислар ташриф буюришди. Зал томошабинлар билан лиқ тўла. Тик туриб томоша қилганларни кўрасиз-у бирорта бўш жой топа олмайсиз. Концерт 3 қисмдан иборат бўлиб, 2.5 соат давом этди.

Юлдуз Усмонованинг “Сен ва мен учун” номли концертидан батафсил

Дастур “Ҳаёт шунақа” қўшиғи билан бошланди. Сўнг “Бу тоғлар”, “Севги тангоси” тароналари билан давомланди. Юлдуз Усмонова ҳар бир яратган қўшиқларига алоҳида тўхталиб таъриф берар эканлар, қўшиқни тинглаб, улар айтган сўзлар, қўшиқдаги жумлалар, нақадар ҳаётий эканини англайди киши. Буни тушунган томошабинлар эса давомий қарсаклар билан концерт давомида олқишладилар. Дастур “Дўстларим” деб номланган яна бир янги қўшиқ билан давомланди. “Садо бер ёр” композициясига уланган дастурга қўшиқ рақсида бўлган Ҳалимахоним ва уларнинг кўҳликкина дўмбоқ қизлари ижросидаги рақс яна файз берди.

Юлдуз Усмонованинг “Сен ва мен учун” номли концертидан батафсил

Усмон Азим шеъри билан яратилган “Ўтиб борар” қўшиғи эса томошабинлар этини жимирлатти. Иккинчи қисм эса “Сен ва мен учун” қўшиғи билан бошланди. “Тут қўлимдан”, “Бевафо”, “Уйғурча” қўшиқлари кетма-кет ижро этилганидан сўнг, “Ўртар” таронасини куйладилар. Бу қўшиқда санъатимиз тарихига тамал тошини қўйган буюк санъат вакиллари номи ёдга олинган бўлиб, мусиқий асар бевосита уларнинг хотирасига бағишланган десак муболаға бўлмайди. Шундан сўнг “Ёри дил”, “Сада райхон” қўшиқлари ижро қилинди. Иккинчи қисм якунида қизиқчи Шукурилло Исроиловга навбат берилди.

Юлдуз Усмонованинг “Сен ва мен учун” номли концертидан батафсил

Улар концертга ташриф буюрганларнинг ккайфиятига кайфият қўшиб, кулгу ва табассум улашдилар. Учинчи қисм эса “Регитон” қўшиғи билан бошланди. “Сан-сан”, “Балиқ ови” кетма кет куйланди ва “Хаста бўлма” номли севган ёримизга бағишланган қўшиқ эса қмухлислар қалбига  муҳаббатни қайта оловлантирди. Сўнгра махсус ва бетакрор Попури куйланди.

Юлдуз Усмонованинг “Сен ва мен учун” номли концертидан батафсил

Унда хонанданинг санъатга кирган илк кезларида ижро қилган қўшиқларидан тортиб, бугунги кунгача ижро қилган тароналаридан парчалар ўрин олган. Лезгинка билан давомланган дастурга “Шоколад” қўшиғи якун ясади. Ҳар бир қўшиқ учун махсус рақс саҳналари тайёрланган бўлиб, ижро этилган рақслардан томошабинлар кўзи қувнади. Такрорланмас ва юқори савиядаги концерт 24 мартгача давом этади. Юлдуз Усмонова ва уларнинг ижодий жамоасига куч-қувват ва омад тилаймиз.

Юлдуз Усмонованинг “Сен ва мен учун” номли концертидан батафсил

Юлдуз Усмонованинг “Сен ва мен учун” номли концертидан батафсил

Юлдуз Усмонованинг “Сен ва мен учун” номли концертидан батафсил

Юлдуз Усмонованинг “Сен ва мен учун” номли концертидан батафсил

Юлдуз Усмонованинг “Сен ва мен учун” номли концертидан батафсил

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol