Салиҳ илк ижод намунасини тақдим қилди

Сана: 26.01.2018 3713

 

Бугун асли санъаткорлар сулоласидан бўлган Салиҳ халқимиз ҳукмига илк ижод намунасини тақдим қилди. Салиҳ санъатимизнинг ёрқин юлдузи Шаҳзоданинг тўнғич фарзандлари эканлиги барчага маълум. Табиийки, унинг ҳам бу соҳага бўлган қизиқиши ва иштиёқи баланд. Салиҳнинг илк ижод маҳсули "Сказка" деб номланади. Қўшиқни тинглар экансиз, унинг биринчи ижодий иши эканига ишониш қийин. Тарона ҳам, ижро ҳам аъло даражада. Қўшиқни маромига етказиб куйлаган. Илк жарангидаёқ тингловчини ўзига жалб этадиган мусиқий асар десак, янглишмаймиз. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Салиҳ қўшиғининг сўзларини Радмир Гафуров билан бирга ёзди. Демак, уни яхшигина шоир дейиш ҳам мумкин. Бугунги кунда фаолият юритаётган хонандалар орасида ҳам шеър ёзиб, уни ижро қиладиганлар саноқлигина. Аммо Салиҳ биринчи ижод маҳсулидаёқ ана шу саноқлилар орасидан жой олди. Мусиқаси ва аранжировкаси муаллифи эса Деревягин Константин Двитриевич.
Ҳозироқ бу композицияни тингланг ва баҳо беринг. Салиҳга омад тилаймиз ҳамда мана шундай кутилмаган ва такрорланмас мусиқий асарларни кутиб қоламиз. Санъат соҳадаги бошлаган йўли бардавом бўлишини тилаймиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol