Сардор Раҳимхон энди "Шаҳноза"ларга бағишлаб қўшиқ куйлади

Сана: 24.08.2017 2365

Сардор Раҳимхон энди "Шаҳноза"ларга бағишлаб қўшиқ куйлади

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон мухлислари орасида исмлар хит парадини ўтказиб, ғолиб бўлган 3 исм: Шаҳноза, Сетора ва Мафтунага атаб қўшиқ куйлашини маълум қилган эди. Хонанда ўз ваъдасига содиқ қолган ҳолда, бу исмларга атаб тарона ёзди. Сардор Раҳимхоннинг қолдирган маълумотларига кўра, биринчи бўлиб, Шаҳноза исми учун композиция яратилган. Бу мусиқий асар ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрамига совға сифатида тақдим этилиши кўзда тутилган. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Олдинда сизларни Сетора ва Мафтуна исмли қизлар учун аталган қўшиқлар ҳам кутиб турибди. Бу ҳали ҳаммаси эмас.
Ижод қилиш ва янгилик яратишдан ҳеч ҳам чарчамайдиган хонанда ижтимоий тармоқда ўтказаётган эстафетаси иштирокчиси, ашаддий мухлиси билан дуэт айтишга ҳозирлигини ҳам айтиб ўтди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol