Гулсанам Мамазоитова янги видеоклип суратга олдирмоқда

Сана: 24.04.2017 636

Гулсанам Мамазоитова янги видеоклип суратга олдирмоқда

Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова янги туҳфа тайёрламоқда. Бу унинг репертуаридаги навбатдаги дуэт таронасидир. Бу қўшиқ “Севгилим” деб номланган бўлиб, Гулсанам уни Мўминжон Абликим билан бирга ижро этган. Дуэт айтиш таклифи ҳам айнан Мўминжон Абликим томонидан билдирилган. Композицияни тинглаган хонанда, таклифни қабул қилди. Улар ҳаттоки, биргаликда  тарона учун клип ҳам суратга олдиришди. Санжар Маткаримов режиссёрлигида тасвирга туширилган видео асар сюжет жанрида. Тез кунда оммага тақдим этиладиган бу ижод маҳсули халқимизга манзур келади деб ўйлаймиз.

Гулсанам Мамазоитова янги видеоклип суратга олдирмоқда

Қўшиқ муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Рислиғой Ҳотамова қаламига мансуб. Мусиқаси ва аранжировкаси  Азиз Абдуллаевга тегишли.

Гулсанам Мамазоитова янги видеоклип суратга олдирмоқда

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol