Ёш ижодкор Раҳимхондан илк ижод маҳсули “Ўтмади ёр”

Сана: 01.02.2017 2816

Ёш ижодкор Раҳимхондан илк ижод маҳсули “Ўтмади ёр”

Бугунги кунда шоу-бизнес оламида фаолият юритиб келаётган ёш хонандалар сафи яна биттага ортди. Бир нечта фильмларда такрорланмас образларни яратган актёр Раҳимхон эндиликда хонандалик соҳасида ҳам ўз фаолиятини бошлади. У бугун “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали ўзининг илк ижод намунасини тақдим қилди. “Ўтмади ёр” деб номланган ушбу композиция тингловчилар томонидан илиқ фикрлар билан қарши олинди.

“Ўтмади ёр” сокин тарона бўлиб, мусиқий асар Иқбол Мирзо сўзи билан яратилган. Мусиқаси ва аранжировкаси Фаррух Бадалбоевга тегишли. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Хонанда қўшиқ учун видеоклип ҳам тасвирга олдирган ва уни композиция билан бирга халқимиз ҳукмига ҳавола қилмоқда. Марҳамат ўзингиз томоша қилинг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol