Шоҳруҳхоннинг сирли дуэти интернет оламида пайдо бўлди

Сана: 07.12.2016 3490 қайноқ

Шоҳруҳхоннинг сирли дуэти интернет оламида пайдо бўлди

Эстрадамиз юлдузи Шоҳруҳхон маълумки, концерт дастурига тайёргарлик кўрмоқда. Биз бугунги янгиликда унинг дастури ҳақида эмас балки, интернет орқали барчага қизиқиш уйғотаётган сирли дуэт ҳақида маълумот бермоқчимиз.

Хонанданинг “Юлдузлар” қўшиғи барчага таниш. Бу тарона мухлислар қалбидан муносиб жой эгаллашга ҳам улгурган. Ҳаттоки, хонанда унга видеоклип тасвирга олиб оммага намойиш қилган эди. Бироқ, куни кеча хонанда ижросидаги бу қўшиқнинг дуэт шакли Youtube.com видеохостингида пайдо бўлди.  Бу қўшиққа клип ҳам тасвирга олинган. Қолдирилган маълумотларга кўра унинг дуэтдошининг исми Гуллола. “Fedorovich klinik sanatoriyasi”да сюжет тарзида суратга олинган клип барчани ҳайратга солиши шубҳасиз. Бу клип қачон, ким томонидан тасвирга олингани маълум эмас. Сиз ҳам томоша қилинг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol