Муниса Ризаева: Энди мангу афсуслар дарёсига ғарқ бўлдим...

Сана: 09.11.2016 5040

Муниса Ризаева: Энди мангу афсуслар дарёсига ғарқ бўлдим...

Ўзининг шаддод характери, оловлиги, қувноқлиги билан мухлислари кўз ўнгида гавдаланадиган Муниса Ризаеванинг инстаграм ижтимоий тармоғидажойлаштирган сўнгги фотосурати ва унга ёзиб қолдирган изоҳидан биз билган хонанданинг шаштидан асар ҳам қолмагандек эди гўё. Бу ҳолат унинг кузатувчиларини ҳам бироз ташвишга солди. У яна ёлғон қурбонига айландими?

“Мангулик...Негадир доимо энди топдим деганимда жуда тез йўқотдим. Дўстларимга қолмади ишонч, фақат ўз ҳаловатини ўйлайдиган ҳудбинлар улар. Сув тубидаги қумлар унинг сатҳига кўтарилиб, сувнинг асл кўринишини ифлослантирганидек, баъзи бир дўстлар ҳам ниқобини вақт ўтган сайин ечиб, ўзларини аслида мангук қандай бўлганликларини ошкора кўрсатишади.  Юрагимга камон ўқи санчилса ҳам рози эдим, аммо дўстларим томонидан берилган зарбага тайёр эмас эканман. Уларга бўлган муносабатимни  миннат қилмайман-у аммо маълум бир вақт ўз қадримга шунчалар ачиндимки бу мени майда молекулалар зарралари сингари парчалаб юборди...Энди мангу афсуслар дарёсига ғарқ бўлдим” – дея хонанда афсус билан инстаграм ижтимоий тармоғида изоҳ қолдирди.

Муниса Ризаева: Энди мангу афсуслар дарёсига ғарқ бўлдим...

Унинг гап-сўзларидан яна бир дўсти унга хиёнат қилганлигини англаш қийин эмас. Буни ўқиган кузатувчилар унга тасалли бериб, қўллаб-қувватлашга киришдилар. Бироқ ҳар доим мухлисларига ҳозиржавоб бўлган хонанда негадир жим. Нима бўлганда ҳам хонандага куч-қувват тилаб, тушкунликка тушмай, янги ижод намуналарини  мухлисларига армуғон этишда давом этишларини, яна олдингидек, хушкайфиятда бўлишини сўраб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol