Oтабек Муталхўжаевдан янги тарона “Қизларни алдама”

Сана: 19.10.2016 4602

Oтабек Муталхўжаевдан янги тарона “Қизларни алдама”

"Ниҳол" мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаевнинг "Қизларни алдама" таронаси бугун омма эътиборига ҳавола этилди.  Тингловчилар томонидан илиқ қарши олинган бу қўшиқ хонанданинг ашаддий мухлисаси ҳаётидан олинган. Отабекнинг фан клуби аъзоси сўзлаб берган воқеалар асосида қўшиқ шеъри ёзилди. Мухлисасининг ҳаётида содир бўлган воқеалар хонандани жуда таъсирлантириб юборди. Қўшиқ матни муаллифи Султон Қорахўжаев. Аранжировка эса Сардор Қорахўжаевга тегишли. Реал воқеаларга асосланган "Қизларни алдама" таронасининг мусиқа муаллифи Отабек Муталхўжаевнинг ўзи. Айни пайтда "Қизларни алдама" қўшиғига ишланадиган клипга тайёргарлик жараёнлари бошланди. Мазкур тарона муҳаббатга енгил муносабатда бўлган айрим йигитларимизга сабоқ бўлади, деган умиддамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol