Шахзода ва Асланга ютуқлар тилаймиз!

Сана: 19.04.2014 4311 қайноқ

Хозирги кунда ҳаммага маълумки, фақат интернет ёрдамида  қўшиқларни оммалашишига объектив баҳо берилмокда.  Қўшиқлар  машҳурликнинг қай поғонасида эканини, тинглаш, юклаб олиш даражасини ана шу интернет орқали объектив хисоби олиб борилади. 

Россияда хам миллионлаб муҳлисларга эга бўлган машҳур www.primemusic.ru портали ҳозирги кунда қўшиқлар рейтингининг барометри хисобланади. Чунки унинг кўрсаткичлари бўйича ўринлар хаққоний равишда аниқланади. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, ушбу порталнинг рейтинг кўрсаткичлари Россиянинг шоу-бизнес вакиллари томонидан тан олинади. Ушбу сайт орқали, дунё шоу бизнеси янгиликларидан, шунингдек, Шакира, Женифер Лопез, Григорий Лепс, Дима Билан, Вера Брежнева, Эминем, Нюша, Араш ва бошқа кўпгина жаҳон юлдузларининг ижодидан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Ҳар бир ижодкорга холисона баҳо берилади ва уларнинг қўшиқлари муносиб ўринларга эга бўлади. 

Дунё бўйлаб шуҳрат қозонган юлдузлар қаторида эстрадамизнинг таниқли хонандаси Шаҳзодани кўриб, яна бир карра бошимиз кўкка етди. Бор йўғи бир ҳафта аввал “Лучшие новинки недели” (Ҳафтанинг янг яхши янгилиги) саҳифасидан жой олган Аслан ва Шаҳзоданинг “Отпусти” деб номланган таронаси, бугунга келиб “Музыка 2014 – лучшие песни” (Мусиқа 2014 – энг яхши қўшиқлар) Топ 50 нинг 7-ўрнини эгаллаб турибди. Демак, ахолининг шу кунларда  севиб эшитаётган  қўшиқларининг 10 талиги  ичига кирган. Албатта, бу ижодкорлар меҳнати ва истеъдодининг самарасидир. Шаҳзоданинг галдаги ютуғи ҳам қалбимизга фаҳр туйғусини бағишлайди. 
Аслан ва Шаҳзода ижросидаги “Отпусти” деб номланган тарона “Ўзбегим таронаси” радиосининг “Премьера” саҳифасида ҳам муҳлисларга тақдим этилган эди. Шаҳзода ва Асланга ютуқлар тилаб коламиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol