1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

Сана: 01.06.2016 3999

1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

Болалик—ҳаёт уммонининг мусаффо сарчашмаси. Боиси, у ҳар бир мурғак қалб учун ташвишлардан йироқ, эзгуликка тўла лаҳзалардир. Гўдакларнинг баҳор тонги мисол беғубор қалби фақат яхшиликларга йўғрилган бўлади. Шу сабаб 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни энг қувончли байрам сифатида бутун дунё бўйлаб кенг нишонланади.

1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

Аслида ўсиб келаётган ёш авлодни ҳимоя қилиш замирида ҳаётни, унинг давомийлигини асраб-авайлаш моҳияти ётади. Улар тўғрисидаги ҳар қандай ғамхўрлик эса юрт равнақи учун қўйилаётган мустаҳкам пойдевор демакдир. Бугун эртамиз эгаларига кўрсатилаётган эътибор келажакда уларнинг Ватанига садоқатли, жисмонан ва маънан баркамол бўлиб етишишида муҳим омил ҳисобланади.  1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан юртимиз бўйлаб турли тадбирлар ўтказилмоқда. Мазкур муносабат билан барча болаларни қутлаб қоламиз. Байрам муборак жажжи болажонлар!

1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol