Мирзо театрининг концерт дастуридан батафсил

Сана: 31.03.2016 3530

Мирзо театрининг концерт дастуридан батафсил

Куни кеча Мирзо театрининг навбатдаги концерт дастурига старт берилди. “Ҳар сафар ҳар хил” номли мазкур дастур барчага яхши кайфият улашди десак янглишмаймиз. 

Мирзо театрининг концерт дастуридан батафсил

Концерт  Шукурулло Исроилов ва Валижон Шамсиевнинг чиқиши билан бошланди. Уларнинг туш ҳақидаги томошалари дастур бошиданоқ барчага яхши кайфият улашди. Шундан сўнг Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирзабек Ҳолмедовни саҳнага таклиф қилишди. Бироқ аввалига унинг катта ўғли Ойбек Ҳолмедов, кейинги уринишда эса кичик ўғли Улуғбек Ҳолмедов саҳнага  ташриф буюрди. Уларнинг ўткир ҳазиллари томошабинларга кулгу улашди.

Мирзо театрининг концерт дастуридан батафсил

Шундан сўнг Мирзабек Ҳолмедов томошабинларга кўриниш берди.  Унинг мухлислар билан саломлашувини ўзидаёқ залда кулгу авж олди. Туғруқхона воқеаси, болалар ҳақидаги ҳазиллар, тилла балиқ воқеаси, хонандаларнинг ёқилғи қуйиш  шаҳобчасидаги навбат кутиши, ўрмондаги тўй,  Озодбек Назарбековни тўйга чақирган отахон воқеалари барчага манзур келди. Мириқиб кулишди. Орада марҳум хонанда Муҳриддин Ҳолиқовни хотирлади.

Мирзо театрининг концерт дастуридан батафсил

Шундан сўнг, гул воқеасини айтиб берди. Бу воқеа шу қадар таъсирли эдики, мухлислар кўзига ёш тўлди. Саҳнага бироз сокинлик чўкди ва  Ойбек Ҳолмедов ўзининг сокин таронасини ижро этди. Бироз ўйга толган томошабинлар кайфиятини унинг шўх қўшиғи кўтариб юборди.

Мирзо театрининг концерт дастуридан батафсил

Шукурилло Исроилов ва Валижон Шамсиев яна саҳнада пайдо бўлишди. Улар Мирзабек Ҳолмедов тўғрисида мухлислар билан фикр алмашишди. Бу томоша кутилмаган кайфият улашди. Барча ташриф буюрганлар юзида табассум югурди. Тўсатдан Мирзабек Ҳолмедов саҳнага кириб келди. Бу орада бўлиб ўтган гап-сўзлар устида биргаликда тортишувлар олиб боришди. Сўнг кичик саҳна кўринишига навбат берилди.

Мирзо театрининг концерт дастуридан батафсил

Унда ресторанда рўй берган воқеани бир нечта қизиқчилар маромига етказиб ижро қилиб беришди. Томоша охиридаги Муниса Ризаеванинг “ Ман боп” қўшиғи Маъмуржон Ҳолмедов ҳамда Халимахоним ижросида дастурга кутилмаган бурилиш ясади. Барча мириқиб кулди ва рақсга тушди.

Бир сўз билан айтганда дастур ўта қизиқарли ва кутилмаган совғаларга бой бўлди. Сиз ҳам концертга ташриф буюриб, томоша қилиб  барчасига гувоҳи бўлишингиз мумкин. Ҳали олдинда 4 кун бор. Имкониятни қўлдан бой берманг. 

Мирзо театрининг концерт дастуридан батафсил

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol