“Бойвачча куёв” фильмининг бош қаҳрамонлари тасдиқланди

Сана: 29.02.2016 5061

“Бойвачча куёв” фильмининг бош қаҳрамонлари тасдиқланди

Янги “Бойвачча куёв” картинаси учун бош қаҳрамонлар ўртасида оммавий сўровнома ўтказилаётгани ҳақида бир неча кун олдин маълум қилган эдик. Бугунги кунга келиб, фильмнинг бош қаҳрамонлари тасдиқланди. Демак, “Бойвачча куёв” кино асарининг бош роль образларидан бирини  Юлдуз Ражабова ижро этади.

“Бойвачча куёв” фильмининг бош қаҳрамонлари тасдиқланди

Сўровномада иштирок этган актрисалар ичида Зарина Низомутдинова эса ушбу фильмдаги бошқа бир қизнинг образини яратмоқда. Чунки, у яратаётган қизнинг роли анча қизиқ ва томошабинни бефарқ қолдирмайди. Қолаверса, мазкур картинанинг бош образидаги қизнинг ҳаётига яқин бўлган ролларни актриса бошқа фильмларида аллақачон ижро этган. Шу сабабли ҳам у, иккинчи даражали роль бўлишига қарамай, Нодира образини яратишга рози бўлди.

“Бойвачча куёв” фильмининг бош қаҳрамонлари тасдиқланди

Суратларда кўриб турганингиздек, келин образида Юлдуз, бироқ куёв образи томошабинларни бироз ўйлантирса ажаб эмас. Наҳотки режиссёр бу ролни Асқар Ҳикматовга ишониб топширган бўлса? Бу ҳақида кейинроқ батафсил тўхталиб ўтамиз. Ҳозирча бизни кузатишда давом этинг.

“Бойвачча куёв” фильмининг бош қаҳрамонлари тасдиқланди

“Бойвачча куёв” фильмининг бош қаҳрамонлари тасдиқланди

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol